• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Ўзбекистон бағрикенг инсонлар юрти

    Ушбу мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳитини яратиш ва фуқаролар орасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда виждон эркинлиги масалалари аниқ ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Мақолада дин ва давлат муносабатлари, мамлакатимизда турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний расм-русумларини эмин-эркин адо этаётган, бағрикенг диёр эканлиги ҳамда мамлакатимизнинг ушбу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилаётгани батафсил кўрсатилган.

     

    Ўзбекистон бағрикенг инсонлар юрти

    Эътиқодлар турлича бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳитини яратиш ва фуқаролар орасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш ижтимоий тараққиётга эришиш гаровидир.

    Ўзбекистонда қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний расм-русумларини эмин-эркин адо этиб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади. Мамлакатимизнинг ушбу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилмоқда. Шу мавзуда фалсафа фанлари доктори, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Исмоил Саифназаров билан суҳбатлашдик.

     — Устоз, олим сифатида кўп йиллардан бери жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, дин ва давлат ўртасидаги муносабатларни кузатиб борасиз. Ёшлар ўтмишда, Советлар ҳукмронлиги йилларида динга ўтказилган шафқатсиз тазйиқдан у қадар кўп хабардор бўлмасалар керак...

    — Шундай даврлар ҳам бўлдики, дин қатағонга учради. Айниқса, Совет даврида одамларнинг эътиқоди «бўғиб қўйилган», диний уламолар қатағон қилинган эди. Қатағон аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди. 1937 йилнинг декабрь ойида «учлик» қарори билан ҳукм қилинган 3 минг 644 кишидан 1 минг 464 нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган. Таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири, асли самарқандлик Маҳмудхўжа Беҳбудий биринчилардан бўлиб ана шу зулмкор тузум қурбонига айланди. У 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади. Яна бир таниқли уламо Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860 — Тошкент —1957) — муфтий, шайх. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири ва унинг биринчи раиси, муфтий. Эшон Бобохон ва унинг ўғли Зайниддинхон диний билимлар беришда айбланиб 1937 йилда ва 1941 йилларда икки маротаба ҳибсга олинган. Уламога жуда катта зулм қилинди. Ўғли Зайниддинхон Бурятияда НКВД лагерида оғир шароитларда ҳалок бўлди. Абдураҳмон Бердиалиев (1888 йили Андижан округи, Балиқчи тумани, Тумор қишлоғида туғилган, имом, ҳибсга олинган вақтда колхозчи) — босмачилик ва бошқа аксил-инқилобий ҳаракатларда қатнашган, колхоз тузумига қарши тарғибот олиб борган деган туҳмат билан «учлик» томонидан 1938 йил 9 февралда отувга ҳукм қилинган. Ҳайдар Ҳазратқулов (1868 йили ҳозирги Жиззах вилояти Жиззах тумани Етимтак қишлоғида туғилган, дин хизматчиси, имом) — аксилинқилобий миллатчи ташкилот аъзоси, аҳоли орасида колхозга қарши тарғибот олиб борган, деган уйдирма билан «учлик» -нинг 1938 йил 9 февраль қарорига кўра ўн йил меҳнат-тузатиш лагерига ҳукм қилинган.Нажмиддин Иномов (1882 йили ҳозирги Наманган вилояти Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида туғилган, дин хизматчиси, имом, ҳибсга олинган вақтда ишсиз) — аҳоли орасида аксилинқилобий ташвиқот олиб борган, колхозчиларни совет ҳокимиятига қарши чиқишга тарғиб этган, деган бўҳтонлар билан, «учлик» қарорига кўра 1938 йил 9 февралда отувга ҳукм қилинган. Бу ўринда бор-йўғи уч-тўрт нафар қатағон қурбони бўлган имомлар ҳақида қисқа маълумотларни келтирдик. Уларнинг барчаси кейинчалик айби йўқлиги учун оқланган.

    Хуодсизликка асосланган тузумнинг тазйиқлари 1980 йилларгача давом этди. Ўтган асрнинг 80- йилларида ҳам диний урф-одатларни ошкора бажаришдан қўрқардик, ҳатто художўйман, дейишга ҳам ботинолмасдик. Зиёлилар масжидга боргани, жаноза намозларида қатнашгани учун коммунистик фирқадан ва эгаллаб турган лавозимидан ҳайдаларди.

    Мустақиллик эълон қилиниб, мафкуравий занжирдан халос бўлингач, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, республикамизда кўплаб масжидлар қурилиб, диний ташкилотлар тузишга рухсат берилди.

    Бундай жараён тахминан янги асрнинг бошларигача давом этди. 1999, 2004 ва 2005 йилларда юртимизда амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида диний экстремистик оқимларга муносабат тубдан кескинлашди. Баъзи диний гуруҳлар ўз мақсадларидан оғиб, қонун доирасидан чиқа бошлагани ва билиб-билмай давлат сиёсатига аралашгани боис, давлат эҳтиёт чораси сифатида назоратни янада кучайтирди.

    Лекин бу кураш ҳаддан ташқари ошириб юборилди. Иттифоқ тарқаб кетгандан сўнг ислом таълимотларини ўргана ва уларга амал қила бошлаган кишилар асосий таҳдид деб қабул қилинди. Мамлакат бошқарувининг сўнгги 20 йили ўта диндорликда (расман «диний экстремизм»да) гумон қилинган кишиларни тутиш ва қамоққа тиқиш тинимсиз кампанияга айланиб кетган эди. Улар терроризмда, конституцияга зид фаолият билан шуғулланишда, ислом давлати барпо этиш режасини тузишда айбланди. Ҳатто уйидан оддий араб ёзувидаги адабиётлар чиққанлар ва оддий намозхонлар ҳам қамоққа тиқиб қўйилган ҳолатлар ҳам бўлди.

    — Бугунги кунда Ўзбекистоннинг диний соҳадаги сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан кенг олқишланди. Сизнингча, диний эътиқод эркинлиги бобида мамлакатимиз қанчалар илгарилади?

    — Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келгач, диндорларни таъқиб қилишни тўхтатди. Бундан ташқари, у диндорларнинг «қора рўйхати»ни бекор қилди, олдин қамоққа ташланган кўплаб маҳбусларни афв этди, Қорақалпоғистондаги асосан диндорларни қамашга мўлжалланган ва шароити ўта оғир бўлган «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпди. Айниқса, охирги йилларда мамлакатимизда динга муносабат анча либераллашганини таъкидлаш лозим. Экстремизмда айбланган 18 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз «қора рўйхат»дан чиқарилганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Мамлакат бўйлаб биринчи марта барча босқичлардаги Қуръон мусобақалари ўтказилди. Соқол ва ҳижоб борасидаги тартиб юмшади ёки алоҳида ҳолатларда фуқароларнинг соқол қўйиши ёки ҳижоб ўрашларига қаршилик кўрсатилмади. Тошкентда илк марта Қуръони Каримнинг хусусий нашриётда чоп этилишига рухсат берилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2277 та диний ташкилот фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 2094 тасини исломий диний ташкилотлар, шу жумладан, 2067 тасини масжидлар ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 66 та христиан диний ташкилоти, 8 та яҳудий ва 6 та баҳоий жамоалари, биттадан кришначилар жамияти ва буддавийлар ибодатхонаси ҳамда конфессиялараро Ўзбекистон Библия жамияти фаолият юритмоқда. Республикамизда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти, «Мир Араб» олий мадрасаси, 9 та мадраса, жумладан, 2 та ихтисослаштирилган хотин-қизлар билим юрти, Тошкент православ диний семинарияси, Тошкент протестант семинарияси каби ўқув муассасалари мавжуд.

    Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилган. Вилоятларда калом, ҳадис, фикҳ, ақида ва тасаввуф илми мактаблари очилган. Шунингдек, Ўзбекистон тўлиқ Инжил христианлари маркази, Ўзбекистон Инжил христиан-баптистлар черковлари иттифоқи фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Диншунослик», «Фикҳ», «Қуръон», «Ҳадис» каби янги диний мутахассисликлар бўйича ўқув режаси жорий этилди. Академияда диний таълим соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Қуръоншунослик ва ҳадисшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослик», «Ақида» каби кафедралар очилди.

    — Янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча диний конфессиялар вакилларига бирдек имконият берди, деб айта оласизми? Қонун нимаси билан аҳамиятли?

    — Тўғри саволни ўртага ташладингиз. Диннинг юксак маданият ва маънавият воситаси эканлиги, беқиёс ахлоқий-тарбиявий қудрати, шунингдек, инсонларни камтаринлик, камсуқумлик, ҳалоллик ва покликка ундовчи қадриятлари миллий қадриятлар қаторида қонунан тан олинди.

    Дин ҳар қандай миллатлараро можаролар, қонли тўқнашувларни қаттиқ қоралайди, турли дин ва миллатдаги одамларни ўзаро биродар, аҳил бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечиришга даъват этади.

    Мисол тариқасида айтиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистонда динга эътиқод қилувчилар барча диний байрамларни эркин нишонламоқдалар. Йилдан йилга мусулмонларнинг Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, христианларнинг Пасха ва Рождество, яҳудийларнинг Пасха, Пурим ва Ханука байрамлари кенг кўламда нишонланмоқда. Бундан ташқари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳар томонлама кўмаги орқали мусулмонлар Хаж ва Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига, христианларни Россия, Грецияга, яҳудийлар эса Исроилга зиёратга юборилмоқда. Авваллари фуқароларимиз Умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, турли хил бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди.

    Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Илгариги тартибга кўра, «Умра» сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди.

    Шунингдек, давлат томонидан ҳар бир конфессия билан ўзаро муносабатлари қуйидаги тамойилларига асосланади: диний туйғуларни ҳурмат қилиш; диний эътиқодни фуқароларнинг шахсий эҳтиёжи сифатида эътироф этиш; диндан ғайриқонуний мақсадларни амалга ошириш учун фойдаланишга йўл қўймаслик; фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслигидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ва уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик.

    Мазкур тамойиллар асосида эса давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, шунингдек диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди.

    Шахсан мен учун Ўзбекистон ҳукуматининг ҳозирги кунда ҳалок бўлган ёки Сурияда қочқинлар лагерларида бўлган ўзбек «жиҳодчилари»нинг аёллари ва фарзандларини ватанга қайтариш борасидаги ишлари оммавий қатағонлар қайтмаслигининг исботи ҳисобланади. Бу инсонпарварлик ва рамзий белги бўлиб, муроса даври келганини ҳамда аввалги зўравонликларнинг тугаганини англатади.

    Диний эркинликлар берилганини халқаро ҳамжамият ҳам тан олди. Ўзбекистон диний эркинлик бўйича махсус кузатувдаги давлатлар сафидан чиқарилди. Чунки ўтган бир неча йил мобайнида мамлакатда фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича аниқ ва амалий чоралар кўрилди.

    — Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ виждон эркинлиги кафолатланган. Бундай шароитда бағрикенглик, тотувлик, эркинлик ҳақида гапирмасликнинг иложи ҳам йўқ. Зотан, юксак маънавият сари интилаётган дунёвий давлатда диний қадриятлар охирги масала эмас. Уларни ҳурмат қилиш, тўғри талқин этиш, эътиборсиз қолдирмаслик, лекин бир вақтнинг ўзида динга ёндашув ҳуқуқий меъёрларини бузмаслик лозим. Бундай ёндашув ҳам мамлакат ичида, ҳам минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам беради. Шундай эмасми?

    — Давлатимиз динни ҳамиша ижтимоий маданиятнинг ажралмас ва муҳим бўлаги сифатида қабул қилган. Дин халқ маънавиятини озиқлантирувчи чашмадир. Лекин у сиёсийлашмаслиги ва сиёсатга аралашмаслиги керак. Ўзбекистон қонунчилигида дин давлатдан ажратилгани белгилаб қўйилган. Юртимизда диний ёки этник моҳиятдаги сиёсий партия ҳамда жамоат ҳаракатларини тузишга ҳам йўл қўйилмайди.

    Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳам акс этган. Умуман олганда, диний эътиқод эркинлиги гуманистик маданиятнинг энг буюк ютуғи ҳисобланади. Бу тушунча инсон диндан мутлақо юз ўгириши мумкинлигини англатмайди. Ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини биз «виждон эркинлиги» тушунчаси билан ифодалаймиз. Ҳозир у барча дунёвий давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амалда. Бироқ виждон эркинлиги ниқоби остида террористик ёки экстремистик қарашларни тарғиб қилиш ҳамиша қаттиқ қораланган. Дарвоқе, 2018 йилда юртимизда «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганини эслатмоқчиман. Ҳужжатда «экстремизм», «терроризм», «радикализм» тушунчаларига таъриф берилган. Бу жуда муҳим. Сабаби уларни фарқламаслик ёки турлича талқин қилиш глобал иллатларга қарши курашишни қийинлаштиради.

    Биз азалдан бағрикенг халқмиз. Тарихга назар ташланг. Қадимда Хитой, Ҳиндистон, Европа, Эрондан келувчи савдо карвонлари Буюк ипак йўли орқали юртимиз ҳудудини кечиб ўтган. Ўша вақтда карвонсаройларимиз ҳақиқий бағрикенглик ўчоқларига айланганди. Ҳозир ҳам Ўзбекистонда ўнлаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат яшамоқда. Бошқа мамлакатлардаги ўзбек диаспоралари билан алоқалар мустаҳкамланяпти. Хориждаги ватандошларимиз иштирокида турли халқаро анжуман ва симпозиумлар ташкил қилинмоқда. Охирги йилларда ислом мамлакатлари билан ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг маърифий исломни тиклаш ва тарғиб этиш, бу бўйича бебаҳо илмий асарлар яратган буюк мутафаккир боболаримиз меросини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга доир ташаббуслари халқаро жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани беҳад қувонарли ҳол. Маърифий ислом бўйича Ўзбекистон дунёга ибрат бўлишига ишонаман.

    Сўнгги вақтларда диний ҳуқуқлар кенгайиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Ҳа, бу борада баъзи ишлар қилинди ва қилинмоқда. Исломий-маърифий марказлар, янги-янги масжидлар очилиши шулар жумласидан. Аммо, ҳал этилиши муҳим бўлган яна бир қатор муаммолар турибди. Айниқса, қонун устуворлиги масаласида. Ижтимоий тармоқларда динийлик ва дунёвийлик ҳақидаги баҳслар одатий тус олган. Уларда кўпинча ҳар икки томон бир-бирини тоқатсизликда айблаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳозирча бу муаммолар нисбатан «безиён» масалалар - Наврўз ёки Янги йил байрамини нишонлаш, аёллар кийими (ҳижоби ёки мини юбкаси), эркаклар соқоли устида боряпти. Аммо шу «безиён» тортишувлар эрта бир кун жанговар қиёфа касб этмаслигига ким кафолат бера олади? Томонлар бир-бирини айблашга ўтса, муаммо янада чуқурлашмайдими? Демак, вазият таранглашишининг олдини олиш учун ўзаро тушунишга асосланган мулоқот ва муроса лозим.

    Дин ҳар бир кишининг шахсий иши бўлмоғи шарт, динга мажбурлаш йўқлиги принципига ҳар бир киши қатъий риоя этмоғи зарур. Диний бағрикенглик маданияти оила, мактабгача таълим, мактаб таълими ва ниҳоят олий таълимда шакллантирилади, таълим тизими қанчалик дунёвий билимларни чуқур ўргатиб борар экан, ёшларимиз дунёқараши ҳам кенг, кўп ҳаётий масалаларда ўзининг мустақил позициясини аниқ ифода эта оладиган бўлади.

    Сўзим охирида фан ва таълим соҳасида 50 йиллик тажрибага эга инсон сифатида айтмоқчиманки, бугунги ёшларимиз радикал ёшлар эмас. Динни ва дунёвий ҳаётни бирдек олиб бораётган авлод. Олий таълим даргоҳларида берилаётган таълим беиз кетмаяпти. Ўтган қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони маънавият ҳамда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, «жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида беқиёс ўзгаришлар бўлди. Бу ижобий ўзгариш барча жабҳаларда, жумладан, динимиз соҳасида ҳам имкониятларнинг тожига айланди. Халқимизнинг бой диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва дунёга тарғиб этиш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёшларимизнинг ёт оқимлар таъсирига тушишининг олдини олиш, уларни илм-фанга рағбатлантириш, юксак ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш бундан кейин ҳам изчиллик билан олиб борилиши бизни тараққиётга элтади.

    08.04.2022, 14:42   Изоҳ (0)   7845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.