Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзламоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

Президент инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

«Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади. Шунингдек, «крауд-сорсинг» платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиётини давом эттирамиз», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев «амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилганини» айтиб ўтди.

«Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади. Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз. Биз инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни янада жадаллаштирамиз», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

"Форум доирасида сизларнинг эътиборингизга Ўзбекистонда ўз бизнесингизни самарали юритишингиз учун мавжуд шароитлар ва янги истиқболлар тўғрисида кенг маълумот берадиган 30 дан зиёд тадбирлар билан бир қаторда 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳам ҳавола этилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)