Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган. Соҳада қўлланиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган.

Шунингдек, лойиҳада назарда тутилаётган нормалар билан уюшган ҳолда ишга жойлаштириладиган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистондан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш тартиби тизимлаштирилади. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган нормалар билан меҳнат мигрантларига муайян имтиёз ва преференциялар тақдим этилмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамиятини, иккинчи ўқишда билдирилган таклиф-тавсияларнинг лойиҳада акс эттирилганини алоҳида таъкидлаб, уни учинчи ўқишда қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида «Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров Андижон вилоятидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, мигрантлар ҳам Ўзбекистон тараққиёти учун солиқ тўлаши керак. Кейинроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашувда Алишер Қодировнинг фикрларига муносабат билдириб, «Мигрантлар — менинг фидойи фарзандларим», деганди.

Декабрь ойида эса Ўзбекистонда меҳнат мигрантларининг даромадини икки томонлама солиққа тортмаслик белгиланаётгани маълум бўлди. «Мазкур мазмундаги қонунни қабул қилиш бир қатор сиёсий партиялар, шу жумладан, ЎзЛиДеПнинг сайловолди платформасида ҳам белгиланган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, қонун лойиҳасида ҳукумат ва ваколатли давлат органларига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шароитларини яхшилаш борасида чоралар кўриш вазифаси юклатилмоқда», — деб ёзганди ўшанда депутат Расул Кушербаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова