Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вегетарианлар учун гўштсиз овқатланиш ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам машҳур. Кимдир буни ахлоқий сабабларга кўра қилади, кимдир таъми туфайли, яна кимдир эса саломатлик учун. Олимлар ҳали ҳам охирги сабаб қанчалик тўғри эканини аниқламаган. Чунки гўштнинг шубҳасиз зарари, шунингдек, вегетарианликнинг сўзсиз фойдалари илмий жиҳатдан исботланмаган. Гўштни истеъмол қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ ва бу организмга қандай таъсир қилиши билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Фото: Pikabu

Фото: Pikabu

Келинг, ижобий томонлардан бошлайлик. Гўшт маҳсулотларидан фарқли ўлароқ, ўсимлик маҳсулотлари автоинтоксикацияга олиб келмайди, яъни ҳазм қилиш жараёнида инсон организмида парчаланадиган маҳсулотлар билан заҳарламайди. Умуман олганда, гўшт истеъмол қилинганда, ошқозон-ичак трактидаги «оғирлик» ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилишдан кўра кўпроқ бўлади, шунинг учун гўшт истеъмолидан сўнг ошқозонда оғирлик пайдо бўлиши мумкин. Шунга кўра, рационнинг аксарияти ўсимликка асосланган бўлса, овқат ҳазм қилиш тизими меъёрида ишлайди.

Бундан ташқари, кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вегетарианлик тарафдорлари гипертония, диабет ва юрак-қон томир касалликларидан камроқ азобланади. Семириб кетиш ва юрак ишемик касалликлари хавфини камайтиради. Яна бир фойдали жиҳати шундаки, ўсимлик маҳсулотлари, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, атеросклерознинг ривожланишига ҳисса қўшмайди, чунки улар атероген хусусиятларга эга эмас.

Агар юқорида санаб ўтилган имтиёзлар ўсимлик рационига ўтиш ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилган бўлса, ҳайвонот маҳсулотларини ишлатмасдан мувозанатли рацион қуриш анча қийин бўлишини ҳам унутмаслик лозим. Гўштдан воз кечишга қарор қилган одамлар дуч келадиган биринчи муаммо – бу оқсил етишмаслиги. Ҳақиқат шундаки, ҳайвонларнинг оқсиллари тўлиқ (улар организм мустақил равишда ишлаб чиқара олмайдиган 12 та муҳим аминокислоталарни ўз ичига олади), ўсимлик оқсиллари эса йўқ. Яъни, товуқ филесини истеъмол қилиш орқали дарҳол барча 12 аминокислоталарни олиш мумкин.

Гўштдан бутунлай воз кечишнинг энг муҳим камчилиги темир танқислиги хавфининг ошиши ҳисобланади. Шунингдек, яна бир бошқа салбий томони омега-3 ёғ кислоталарининг етишмаслигини ўз ичига олади. Аммо бу қўрқинчли эмас, чунки малакали ёндашув билан ушбу моддаларнинг етишмаслигидан қочиш мумкин. Гўшт истеъмол қилмайдиганлар, балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилса, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Агар бу маҳсулотлар ҳам рационда бўлмаса, унга кўпроқ ёнғоқ, уруғ, ўсимлик ва зиғир мойлари ва авокадоларни қўшиш тавсия этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар