15:33, 08.01.2022 9437

Печда апельсин қўшиб пишириладиган хуштаъм товуқ

Мазали таомни оила аъзоларингизга тайёрлаб беринг.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси — 900 г;
  • зира — 1 чой қошиқ;
  • майдаланган зарчава — 0,5 қошиқ;
  • қора мурч;
  • туз;
  • долчин — 1 чой қошиқ;
  • занжабил;
  • сариёғ — 100 г;
  • апельсин — 2 дона.

Тайёрланиш жараёни

  • Товуқ филесини печда пиширишга мўлжалланган махсус идишга солинг.
  • Алоҳида идишга зарчава, мурч, туз, долчин ва занжабил қўшинг.
  • Аралашмани товуқ гўшти устига суртиб чиқинг.
  • Бўлакларга бўлинган апельсинни товуқнинг устига қўйинг.
  • 180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!