Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 12 декабрь, якшанба куни Open FC 14 мусобақаси бўлиб ўтди.
Асосий карднинг дастлабки жанги ўрта вазн тоифасида промоушен чемпиони Нурсултон Рўзибоев (33-8-2) ва россиялик Эдуард Арустамян (15-3) ўртасида кечди.
Биринчи раунддаёқ Нурсултон рақибига кетма-кет зарбалар берди. Натижада ҳакам жангни муддатидан аввал якунлади. Шу тариқа Нурсултон чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Мазкур MMA кечасида бунгача яна уч нафар ўзбекистонлик яккакурашчи жанг қилганди. Оловиддин Тўғонов бўғиш усули билан Бекзат Дусейнбекни таслим этган бўлса, Жаҳонгир Расулов қирғизистонлик рақибига имкониятни бой берди. Ҳожинисо Камолиддинова иккинчи раундда оғритиш усули билан Зоя Литвиненкодан устун келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!