Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Ўзбекистонга биринчи мунтазам парвозларини йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар берди.

Фото: Wikimedia Commons / Анна Зверева

Фото: Wikimedia Commons / Анна Зверева

Унгача Smartavia фақат чартер рейсларини амалга оширган. Авиакомпания иккита йўналиш бўйича хизмат кўрсатади, улардан бирида парвозлар бошланган.

Санкт-Петербург—Бухоро—Санкт-Петербург йўналиши бўйича биринчи рейс 24 ноябрь куни амалга оширилган. Парвозлар ҳар сешанба куни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.

Иккинчи рейс Санкт-Петербург ва Наманган ўртасида бўлиб, парвозлар 1 декабрдан бошлаб ҳар чоршанба куни амалга оширилади.

Ушбу йўналишлар бўйича чипталар нархини авиакомпания сайтидан ёки авиачипталар сотувчи агентликлардан билиб олиш мумкин.

Smartavia жорий қиш мавсумида Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширадиган Россия авиакомпанияларининг аввал эълон қилинган рўйхатига киритилган эди. Рўйхатда юқоридаги иккала рейс ҳам ўрин олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар