Ҳар бир халқнинг ўзига хос ёш кўриниш сири бўлади. Айрим гўзаллик муолажаларидан бир неча асрлардан буён фойдаланилади. Индонезиялик 53 яшар аёлларнинг 35 ёш кўриниши бунинг исботи.
Гуручдан тайёрланган ундан фойдаланади
Индонезиялик аёллар гуруч унидан териси учун ниқоб тайёрлайди. Тана учун майдаланган гуруч, занжабил, ёнғоқ, долчиндан тайёрланган аралашмадан фойдаланади. Майдаланган бу каби маҳсулотлардан тайёрланган скраб тери учун айни муддао.
Теридаги бурмаларни ҳосил бўлишининг олдини олади
Балилик аёллар бошидан тортиб оёғигача танаси ҳақида қайғуришга ҳаракат қилади. Уларнинг фикрича, теридаги бурмаларни йўқ қилишдан кўра, уларнинг пайдо бўлишининг олдини олган яхши. Балида энг кўп тарқалган муолажалардан бири қорин учун ниқоб қилиш. Бунинг учун улар гуруч ва занжабил илдизидан фойдаланади. Бу маҳсулотлар тери эластиклигини оширади. Аксарият ҳолларда аёллар туғруқдан кейин шундай аралашмадан қорин соҳасига суртиб, массаж қилади.
Папайя ва унинг уруғи
Индонезиялик аёллар сут ва папайядан пюре қилиб, уни ялтираши учун юз терисига суртади. Сочлар қалин ва ялтироқ кўриниши учун папайя уруғи сув билан аралаштирилади. Аралашмани бошга суртиб, бир соатдан кейин ювиб ташланади. Ушбу муолажа соч рангини ўзига хос ва жилокор қилади.
Эчки сутидан ванна
Бундай муолажа терини ёш ва гўзал сақлашга ёрдам беради. 30 дақиқалик жараёндан кейин натижа дарҳол сезилади.
Кремлардан ўзига хос тарзда фойдаланиш
Аввалига сочларга авокадоли ниқоб суртилади, кейин буғда тутиб турилади. Шундан кейин бош териси, елка ва бўйин соҳаси массаж қилинади. Жараён бошни ювиш ва сочни фен қилиш билан тугайди.
Ҳафтада икки марта массаж
Индонезияда массаж ёшлик ва гўзаллигини сақлашни истаганлар учун энг асосий муолажа ҳисобланади. Замонавий брендлардан бири Нонита Респатининг айтишича, у амал қиладиган алоҳида гўзаллик муолажалари бор. Маникюр ва педикюрдан ташқари, у ҳар куни юзи ва сочи учун парваришлайдиган ниқоб қилади. Ҳафтада икки марта массажга боради.
Ҳаётдан мамнунлик
Индонезиядаги энг машҳур блогерлардан бири Пуспа Деви 53 ёш бўлса ҳам 35 яшардек кўринади. Бахтиёрлик унга ички ва ташқи гўзалликни сақлашга ёрдам беради.
Мавзуга доир:
- Сифатли тиббиёт, бепул машғулотлар: Сингапурликларнинг узоқ умр кўриш сири нимада?
- Саратонни енгган 118 яшар Кане Танаканинг узоқ умр кўриш сири нимада?
- 60 ёшда 20 ёшдек кўриниш мумкинми? Ёш шунчаки рақам эканини исботловчи юлдузлар (фото)
- Гўзаллиги билан бутун дунёни мафтун қилган осиёлик аёллар (фото)
- Япон аёлларининг 40 ёшда ҳам 20 яшар кўриниши сири нимада?
Изоҳ (0)