Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни вақтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сессия соат 12:00 да бошланган. «Gazeta.uz» ва «Kun.uz» манбаларининг маълум қилишича, унинг ўрнига «Халқ банки» бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда. Айни вақтда Telegram’даги «Банк ва мижоз» каналининг ёзишича, ҳоким вазифасига киришувчи бирор-бир тижорат банк бошқарув раиси лавозимида ишламайди. «Давлетовуз» каналининг (тасдиқланмаган) маълумотларига кўра, Қобул Турсунов ўрнига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. Бунга қадар у Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берган эди. Ўшанда тадбиркорларнинг 7 мингдан ортиқ муамоси (24 фоиз) ечилмасдан қолаётгани айилганди. Улар фаолиятидаги тўсиқлар ҳақида маълум қилган. Бу вилоятлар орасидаги энг ёмон кўрсаткич. Давлат раҳбари Навоий вилоятидаги 10 та кичик саноат зоналарининг 72 гектар ерига (66 фоиз) бирор ҳам лойиҳа жойлаштирилмаганини қайд этганди. Президент «чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади», дея огоҳлантирган эди.

Аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистоннинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг баҳолаш рейтингини эълон қилганди. Унда вилоятларнинг топ туманлари рейтингида Навоий вилояти етакчилик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди