Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-турида «Милан» 23 октябрь, шанба куни «Болонья» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Болоньяда ўтган ўйинда жамоалар умумий ҳисобда 6 та гол урди. Дастлаб миланликлар Рафаэл Леау, Давиде Калабриянинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ иккинчи бўлим аввалида Златан Ибраҳимович бурчак зарбасидан оширилган тўпни боши билан ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Алоҳида қайд этиш керак, бу швециялик 40 ёшли ҳужумчи учун фаолиятидаги илк автогол бўлди. Шундан сўнг «Болонья» Муса Барроунинг голи эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлганди.

Аммо ўйин якунланиши арафасида Стефано Пиоли шогирдлари иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди. Ибраҳимович заргарона зарбаси билан гол уриб, қайсидир маънода айбини ювди. Шунингдек, Исмоил Беннасер ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Учрашувдаги голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Шу тариқа «Милан» умумий ҳисобда 6 та гол урилган ва рақибининг икки футболчисига қизил карточка кўрсатилган ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Жамоа 25 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Болонья» (12) эса 10-поғонани банд этган.

А Серия

9-тур баҳслари

23 октябрь, шанба

«Болонья» – «Милан» 2:4

Голлар: 0:1 – 16 Рафаэл Леау, 0:2 – 35 Калабрия, 1:2 – 49, автогол Ибраҳимович, 2:2 – 52 Барроу, 2:3 – 84 Беннасер, 2:4 – 90 Ибраҳимович.

«Болонья» – Скорупски, де Сильвестри, Медель (Орсолини, 87), Сумаоро, Теате, Ҳики (Дейкс, 63), Сориано, Сванберг, Домингес (Шаутен, 63), Арнаутович (Сантандер, 83), Барроу (Бинкс, 63).

«Милан» – Тетерушану, Калабрия, Кьер, Томори, Балло-Туре (Калулу, 85), Крунич (Жиру, 60), Кастильехо (Saleмакерс, 46), Беннасер, Тонали (Бакаёко, 46), Ибраҳимович, Рафаэл Леау.

Огоҳлантиришлар: Арнаутович (34), Тонали (45), Калабрия (61), Saleмакерс (67).

Четлатишлар: Сумаоро (20), Сориано (58).

«Салернитана» – «Эмполи» 2:4

Голлар: 0:1 – 2 Пинамонти, 0:2 – 11 Кутроне, 0:3 – 13, автогол Страннберг, 0:4 – 45, пенальти Пинамонти, 1:4 – 48 Ранери, 2:4 – 55, автогол Исмайли.

«Сассуоло» – «Венеция» 3:1

Голлар: 0:1 – 32 Окереке, 1:1 – 37 Берарди, 2:1 – 50, автогол Анри, 3:1 – 66 Фраттези.