«Умрбоқийлар» фильмининг шеригига айланган Lexus компанияси кинолента тарғиботига ностандарт ёндашишга қарор қилди: марка картинанинг асосий 10 та қаҳрамонига бағишланган ҳар бир модель учун алоҳида ливрея тайёрлади. Масалан, GX’га Салма Хайек ижро этаётган Аяк костюми «кийгизилган». Автомобилларнинг барчаси шоу-кар мақомида бўлиб, эркин савдога чиқарилмайди, деб хабар беради Motor.

Фото: Lexus / Marvel

Lexus’дагиларнинг маълум қилишича, ливрея қаҳрамонларнинг костюмларидаги нақшлар ва ранглар гаммасини такрорлайди, уларнинг ҳар бири учун моделлар шундай танланганки, машина қаҳрамоннинг асосий супер кучини ифодалайди. Бунга тезкор RC F Track Edition ва ўта тез ҳаракатланиш қобилиятига эга Маккари (Лорен Ридлофф) мисол сифатида келтирилган. Қолган моделлар билан ҳам худди шундай йўл тутилган.

Спрайт (Sprite) — Lexus НХ

Фото: Lexus

Аяк (Ajak) — Lexus ГХ

Фото: Lexus

Бу Lexus’нинг «Умрбоқийлар»га бағишланган биринчи рекламаси эмас. Октябрь бошида ака-ука Энтони ва Жо Руссо («Қасоскорлар: Финал» режиссёрлари) Lexus IS 500 иштирокида қисқа метражли фильмни суратга олганди. Роликдаги воқеалар «Умрбоқийлар» оламида содир бўлган: Кумейл Нанжиани (Кинго ролини ижро этган) ўзининг IS 500 модели учун автотураргоҳдан бўш жой топа олмагани учун буюк жангга кечикиб келади. Ролик шиори: «янги IS 500 абадий қувонч улашади», унинг саккиз цилиндрли мотори «албатта, сизга космик бўлмаса ҳам, шунча ўхшаш  куч тақдим этади».

Lexus автомобиллар фильмнинг ўзида ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Лента учун IS 500, LC 500 седани ва янги авлод HX кроссовери тасдиқланган.

Гильгамеш (Gilgamesh) — Lexus LX

Фото: Lexus

Серси (Serci) — Lexus RS F

Фото: Lexus

Друиг (Druig) — Lexus GX

Фото: Lexus

Икарис (Ikaris) — Lexus LS

Фото: Lexus

Маккари (Makkari) — Lexus RS F Track Edition

Фото: Lexus

Фина (Thena) — Lexus LC

Фото: Lexus

Кинго (Kingo) — Lexus IC 350

Фото: Lexus

Фастос (Phastos) — Lexus LX

Фото: Lexus