Ҳар йили ўтказиладиган Nature Conservancy фото танловида капалаклар билан ўралган дашт горилласининг суратини олган Ануп Шоҳ Гран-при билан билан тақдирланди. Бу ҳақда табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти сайтида хабар берилган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Сураткаш дашт горилласини Марказий Африка Республикасида кадрларга муҳрлашга муваффақ бўлди. Кенияда туғилган ва ҳозирда Буюк Британияда яшовчи Шоҳнинг иши танловда иштирок этган 100 мингдан ортиқ кадрнинг энг яхшиси деб топилган.
Томошабинлар мукофоти ҳиндистонлик Пратхамеш Гадекарнинг тропик ёмғирдан олдин туширган фотосуратига насиб этди.
«Пейзаж» туркуми бўйича Бразилиянинг Мато Гроссо штатидаги қуриб қолган ботқоқ тупроғида Парагвай тимсоҳи скелети акс этган бразилиялик Дениел де Гранвил Мансунинг «Қурғоқчилик» деб номланган сурати ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринни бразилиялик Денис Ферейра Нетунинг Серра-ду-Мар сурати, учинчи ўрин эса америкалик сураткаш Яссен Тодоровнинг «Тузли ҳовузлар»ига насиб этди.
«Одамлар ва табиат» номинациясида бельгиялик Алан Шредернинг «Орангутанларни қутқариш» сурати ғолиб бўлди. Унда операцияга тайёргарлик кўраётган индонезиялик орангутан – уч ойлик Бренда тасвирланган.
Иккинчи ўринга австралиялик Том Овероллнинг «Қум бўрони» сурати, учинчи ўринга эса туркиялик Себнем Жошкуннинг «COVID -19 чиқиндилари» сурати лойиқ кўрилган.
«Сув» тоифасида биринчи ўрин бангладешлик Кази Арифужаманнинг «Сув ва одамлар» суратига насиб этди. Иккинчи ўринни мексикалик Хорам Меннес «Чўкиш», учинчи ўринни «Қишки Исландия» сурати билан гонгконглик Ман Вай Вонг эгаллади.
«Ёввойи табиат» номинациясида ғолиб австралиялик Буддхилини де Сузанинг «Машаққатли сузиш» сурати бўлди. Иккинчи ўринни польшалик Матеуш Песакнинг «Кунгабоқар», учинчи ўринни чехиялик Виктор Врбовскийнинг «Балиқ ови» деб номланган сурати эгаллади.
Мавзуга доир:
- Drone Photo Awards – 2021 танлови ғолиблари эълон қилинди (фото)
- Филлар учун махсус боғ, балиқ овлаш анъанаси ва тарихий обидалар: Шри-Ланканинг 15 мўъжизасига фотосаёҳат
- Фото: Денгиз яқинидаги энг қиммат ва ҳашаматли уйлар
- Ҳайратомуз масканлар: Шаҳар шовқинидан қочиб кетиш истагини уйғотувчи сўлим қишлоқлар (фото)
Изоҳ (0)