Футбол бўйича Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган ўйинда «ПСЖ» 25 сентябрь, шанба куни «Монпелье» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Парижда ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабага эришди. Идрисса Гуйе 14-дақиқада жарима майдончаси ташқарисидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Юлиан Дракслер ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Қайд этиш ўринли, мазкур учрашувни «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси ўтказиб юборди. Аргентиналик футболчи ўтган турда ҳам жамоасига ёрдам бера олмаганди.

Ушбу ғалабадан кейин «ПСЖ»нинг очколари 24 тага етди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Монпелье» эса 9 очко билан 11-ўриндан жой олган.

Лига 1

8-тур баҳслари

25 сентябрь, шанба

«ПСЖ» — «Монпелье» 2:0

Голлар: 1:0 – 14 Гуйе, 2:0 – 88 Дракслер.

«ПСЖ» – Навас, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Диалло, Эррера (Рафинья, 90), Гуйе (Вейналдум, 81), Паредес, ди Мария (Дракслер, 88), Неймар, Мбаппе (Икарди, 88).

«Монпелье» – Омлин, Тулер (Косса, 26), Эстев, Ристич, Саванье, Ферри (Леруа, 78), Молле (Макуана, 79), Shotар (Жоаккини, 88), Самбия, Жермен, Мавидиди (Ваи, 79).

Огоҳлантиришлар: Макуана (90).