Туркияда маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган биринчи электромобиль тақдим этилди. Машинанинг тақдимоти Истанбулда TEKNOFEST аэрокосмик ва тенологик кўргазмасида ўтказилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: «Ukrinform.ua»

«Стендимизда шунчаки автомобиль эмас, балки яратишда юқори технологиялардан фойдаланилган ‘ақлли’ қурилма тақдим этилди. Шунингдек, биз янги авлод аккумуляторини тақдим этамиз — ‘ақлли’ электр қурилма ҳақиқатда технологик маҳсулот», — дейди Group TOGG автомомобил корхонасининг бош директори Гуржан Каракаш.

Унинг сўзларига кўра, электрокарни серияли ишлаб чиқариш 2022 йилнинг охиридан бошланади. Айни вақтда компания ўз ихтиросини такомиллаштириш билан шуғулланмоқда.

Фото: «Ukrinform.ua»

Маълумотларга кўра, мазкур электрокарларни ишлаб чиқарувчи корхона Бурса провинциясида экологик тамойилларга асосланган ҳолда қурилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Истанбулда Baykar Defense компанияси биринчи бор Туркияда яратилган Cezeri учар автомобилини синовдан ўтказганди.