Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—август ҳолати учун 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 50 тани ташкил этган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 21 та, 2015 йилда эса 42 тани ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 955 295 тани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 49 та енгил автомобиль тўғри келаётгани, «мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми ўзининг шахсий автомобилига эга»лигини маълум қилганди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, январь август ойларида республика бўйича 122,4 минг дона янги енгил автомобиллар, шундан, 6,2 минг дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди