Аввалроқ Мелинда ва Билл Гейтс 27 йиллик турмушдан кейин ажрашишга қарор қилгани ҳақда хабар берилганди. Унга кўра, келишмовчиликнинг сабаби шу кунгача аниқ эмас. Чунки ушбу масала тўғридан-тўғри уларнинг бизнес мавқейига тааллуқли.

Фото: Harper’s Bazaar

Бизнес ҳақида гап кетганда миллиардернинг ажралиши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда. Дарҳақиқат, эр-хотин яшайдиган Вашингтон штатининг қонунларига кўра, биргаликда сотиб олинган барча мулклар иккига бўлинади. Бироқ ушбу тафсилотларни Мелинда ва Билл Гейтс сир сақлашга қарор қилди. Фақатгина Microsoft асосчисининг рафиқаси турмуш ўртоғидан умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган акцияларни олганигина маълум.

Фото: Harper’s Bazaar

Интернетда пайдо бўлган суд ҳужжатларига кўра, Билл ва Мелинда ажрашгандан кейин ҳам Гейтс фамилиясини сақлаб қолади. Чунки собиқ турмуш ўртоқлар Gates Foundation жамғармасида биргаликда ишлашни давом этади. Кераксиз ҳужжатлар эса уларни фақат муҳим ишлардан чалғитиши мумкин.