Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида бир гуруҳ фуқаролар вояга етмаган болани калтаклади ва жанжални бартараф этишга келган икки нафар ИИБ ходимига ҳам тан жароҳати етказди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 31 июль куни соат 22:30 ларда «Ўзбекистон» кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида юз берган. А.О., Ш.Д., Б.Ш, Н.А. ва Р.Ш. безорилик қилиш мақсадида бир гуруҳга бирлашиб, ҳеч бир сабабсиз, атрофида фуқаролар кўп бўлишига қарамасдан очиқдан очиқ ҳурматсизлик қилаётганликларини англаган ҳолда вояга етмаган Р.С.ни уриб дўппослаган.

Воқеа жойига шу яқин ўртада жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Узун туман ички ишлар бўлимининг икки нафар ходими етиб келган ва улар бир неча бор огоҳлантирганига қарамасдан, йигитлар безорилик хатти-ҳаракатларини тўхтатмаган. Жамоат тартибини сақлашга ва жанжални бартараф этишга уринган ИИБнинг ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, уларга безорилик натижасида қасддан тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими С.М.нинг баданида оғирлик даражасига кўра соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳатлари эканлиги, шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.С.нинг баданида енгил тан жароҳатлари эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан А.О., Ш.Д,, Б.Ш., Н.А. ва Р.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар