Токио—2020 Олимпиадасида 1 август куни икки нафар ўзбекистонлик курашчи мусобақаларда қатнашди.

Фото: МОҚ

Юнон-рум курашида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Элмурат Тасмурадов дастлабки босқичда асли Ўзбекистонда туғилган, ҳозирда Украина байроғи остида қатнашаётган Ленур Темировга тўқнаш келди. Унда Темиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Шу тариқа Рио—2016 Олимпиадаси совриндори бронза учун курашда қатнашиш учун Ленурнинг финалга чиқишини кутишга мажбур.

Фото: МОҚ

Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) биринчи даврада эстониялик Артур Витининни таслим этди. Абдуллаев чорак финалда эса чилилик Ясмани Фернандесга қарши кураш олиб борди ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мўминжон бронза учун ўтиш баҳсларида қатнашиши Фернандес финалга чиқиши керак бўлади.