Бир ойдан ортиқроқ вақт давомида коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанда Марина Абросимованинг аҳволи кундан кунга ёмонлашаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда МакSим оғир ҳолатдан аста-секинлик билан чиқмоқда. Хонанданинг соғлиғи яхшиланаётгани ҳақда унинг менежери Маргарита Соколова маълум қилган, деб ёзади «Lisa.ru».

Фото: Instagram / @maksimartist

Унинг таъкидлашича, организм касалликнинг оғир шаклига қарамай, тинимсиз курашмоқда ва ҳаммаси, албатта, яхши бўлишига шубҳа йўқ.

«Албатта, касаллик ўзгариши мумкин, аммо биз ортга эмас, балки яхшиланишга ҳаракат қилмоқдамиз — бу бугунги ҳақиқатдир», — деб ёзади Маргарита Соколова. Шунингдек, у бефарқ бўлмаганларнинг барчасига миннатдорлик билдирган ва бундай қўллаб-қувватлаш билан хонанда, албатта, соғайиб кетишини таъкидлаган.