Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болливуд юлдузи Анушка Шарма ҳар куни 10 минг қадам пиёда юришини айтиб ўтди ҳамда йўл-йўлакай суратга тушди.

Фото: Instagram

Манзура «Мадинага боролмадим» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Юлдуз Ражабова ёлғон ғийбатлардан чарчаганини айтиб ўтди.

Фото: Instagram

Рэпер Шаҳриёр АҚШда тўй хизматида бўлди.

АҚШда яшаётган актриса Юлдуз Ҳамидова қизи Фотимага бахт тилади.

Фото: Instagram

Жасур Умиров навбатдаги янги қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди. Қўшиқ «пулга эрга теккан» қизлар ҳақида.

Шаҳзода ўғли Халиднинг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Алишер Узоқов ҳайдовчиларга видеомурожаат йўллаб, қоидаларга амал қилишни сўради.

Зиёда турмуш ўртоғи билан тушган сурати изоҳида фолловерларидан бахт ҳақидаги фикрларини сўради.

Фото: Instagram

Блогер Озод Хуррамов касал бўлиб қолди. Унинг Instagram’даги саҳифаси ҳозирда дўстлари томонидан юритилмоқда.

Мадина Мумтоз фарзандлари билан Истанбулни айланди.

Фото: Instagram

Сардор Раҳимхон санъатдан кетганидан кейин уйсиз ва машинасиз қолиб кетгани ҳақида гапириб берди.