• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ҳокимлиги «Дўстлик» боғини реконструкция қилади. Боғ аттракционларсиз яшил ҳудудга айлантирилади

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Дўстлик» боғида кутилаётган ўзгаришлар тақдимотини намойиш этди. Таъкидланишича, боғ шовқинли аттракционларсиз ҳақиқий яшил дам олиш зонаси бўлади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Дўстлик» боғи бир неча йил давомида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитасининг балансида бўлган ва ишламаган. Чиқиндиларни йиғиш ва дарахтларни суғориш Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва кўнгиллилар томонидан амалга оширилган.

    Боғ шаҳарга қайтарилади, уни Тошкент ҳокимлиги қайта тиклайди. Масъуллар боғни август ойининг охирида очишга ваъда берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Боғда қуйидагилар амалга оширилади:

    • боғнинг барча дарахтлари сақланиб қолади. Шу жумладан, генерал-губернатор дала-ҳовлиси даврини кўрган учта қадимги чинор дарахтлари ҳам сақланади. Яна 700 тупга яқин дарахт ва бута экилади;
    • барча сув ҳавзалари сақланиб қолади, уларнинг умумий майдони 10 000 квадрат метр, «юқори кўл»да фаввора ва лазерли томошалар ташкил этилади. «Капалак кўл»ларда фильтрлаш учун сув исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида гидроизоляция ташкил этилмоқда. Кўл ва фаввораларга ҳамда суғоришга сувни етказиш учун бешта чуқур, насосли қудуқ қазилди;
    • боғда шовқинли аттракционлар бўлмайди, велосипед йўлаги унинг марказий қисмидан ўтиб, сайрлар учун ташкил қилинган йўлаклар билан кесишмайди. Велосипедлар, самокатлар ва скейтлар ижараси ташкил қилинади;
    • болалар учун майдончалар, мавзули, математик, географик, астрономик, лингвистик ва бошқа йўналишлардаги ҳудудлар ташкил қилиниб, улар фанларни ўйин шаклида ўрганиш учун формула ва алифболар билан таъминланади;
    • концертлар ва бошқа тадбирлар учун амфитеатр, шахмат, воркаут, ёга ҳудудлари ҳамда спорт майдончалари қурилади;
    • хоҳловчиларга майсали жойларда пикник қилиш учун ҳудудлар ажратилади. Шунингдек, автомобиль ва велосипедлар учун катта тураргоҳ қурилмоқда;
    • 1976 йилда Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасидаги қардошлик алоқаларининг рамзи сифатида бунёд этилган «Сиэтл боғи» ҳам реконструкция қилинади. Реконструкция муаллифлари боғнинг бирламчи кўринишини қайтариш мақсадида плиткалар ва болалар расмлари билан безатилган кўринишини иложи борича қайтаришга уринади. Шунингдек, глобусли чиройли фаввора қайта ишга туширилади;
    • эскирган муҳандислик коммуникацияларининг ўрнига янгилари ўтказилмоқда. 120 та ёритгич ўрнатилади;
    • боғга кириш бепуллигича қолади.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи бузилиб, ўрнига турар жой мажмуаси қурилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    Аввалроқ боғ 49 йилга чет эллик инвесторга топширилгани айтилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкентда боғлар, яшил ҳудудлар ва хиёбонлар сони кўпайтирилиши маълум қилинганди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида умумий 140 гектар майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғларни ва ҳар бир туманда кичик яшил боғларни ташкил қилиш режалаштирилган.

    08.07.2021, 23:26   Изоҳ (0)   25390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Эски ускуналар янги қувватларга бардош бера олмаяпти». Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишлар ҳақида

    08.07.2021, 23:11

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми қарийб 1,4 млрд долларга камайди

    08.07.2021, 22:56

    Юнусободда 1000 дан ортиқ пешлавҳа ва эълонлар ўзбек тилига ўгирилди

    08.07.2021, 22:10

    Иштихонда 8 туп дарахтни ўзбошимчалик билан кесган фуқароларга 63,7 млн сўм компенсация белгиланди

    08.07.2021, 21:41

    Наманганда 6 дона авиация бомбаси топилди (фото)

    08.07.2021, 21:26

    Тошкентда аҳолини эмлаш учун мобил автобуслар йўлга қўйилди (фото)

    08.07.2021, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20

    Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:14

    “Арсенал” “Спортинг” ҳужумчиси билан келишувга эришди

    Спорт | 2 июл, 17:09

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    Дунё | 2 июл, 17:05

    АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида 23 минг долларлик кредит қарзидан қутулди

    Дунё | 2 июл, 16:55

    “Ўзгидромет” июлда энг иссиқ ҳаво кузатиладиган кунларни эълон қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.