«Daryo» интернет-нашри томонидан Telegram платформасида ўтказилаётган «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловининг учинчи ғолиби номи маълум бўлди. Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Рустамжон Шакрамовга соврин — iPhone 12 смартфони топширилди.

«Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танлови 7 июнь куни бошланган бўлиб, беш ҳафта — 12 июлга қадар давом этади. Шартлар оддий — танлов учун махсус ишлаб чиқилган @daryo_konkurs_bot Telegram-ботига уланиш ва «Daryo» интернет-нашрининг Telegram’даги @daryo каналига обуна бўлиш кифоя.

Илк тўрт ҳафта давомида танлов иштирокчилари орасидан iPhone 12 смартфонининг бахтли соҳиблари тасодифий танлаш йўли билан (Random.org хизмати орқали) аниқланади. Сўнгги, бешинчи ҳафтада эса бош соврин — MacBook Air ноутбуки ўйналади. Дастлабки тўрт ҳафтада iPhone’ни қўлга киритганлар якунда MacBook’га ҳам даъвогарлик қила олади!

Танлов шартлари билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.

«Daryo»нинг Telegram’даги каналига обуна бўлиб, «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловида қатнашинг ҳамда iPhone 12 смартфони ёки MacBook Air ноутбуки эгасига айланинг!

Учинчи iPhone 12 смартфонининг ғолиби Рустамжон Шакрамов:

«Daryo» интернет-нашрини тўрт йилдан бери кузатиб бораман. «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтдим ва iPhone 12 смартфонини ютиб олдим. Танлов ҳақиқатан ишончли экан! Сиз ҳам иштирок этинг ва шундай совриннинг эгаси бўлинг!