Санкт-Петербургдаги Маршал Жуков кўчасида жойлашган кафеда Ўзбекистон фуқаросини пичоқлаб ўлдирган гумонланувчининг шахсига ойдинлик киритилди, деб хабар беради «78.ru».

Фото: «78.ru»

Аниқланишича, 24 июнь куни соат 01:20 ларда спиртли ичимлик ичиб олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўртасида можаро юзага келган. Ўзаро тортишув оқибатида 21 ёшли йигит шу куни ўзининг 26 ёшини нишонлаётган танишини пичоқлаб қўйган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Гумонланувчи воқеа жойидан оқ рангли Lada Vesta автомобилида беркинган. Полиция ҳозирда унинг жойини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Аввалроқ Ленинграддаги қурилиш майдонида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.