«Пахтакор» футбол клуби жамоа ўйинчилари, мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг маошларини эълон қилди.

Фото: «Пахтакор» ФК

Эълон қилинган рўйхатдан келиб чиқадиган бўлсак, «Пахтакор» футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг йиллик маоши ҳамда мукофот пуллари учун жами 50 миллиард 225 миллион сўм маблағ сарфлайди. Бу рўйхатдан клуб бошқа ходимларининг маоши, стадион ва бошқа харажатларга кетадиган маблағ инобатга олинмаган.

«Пахтакор» футболчилар маоши ва мукофот пуллари учун умумий ҳисобда 40 миллиард 819 миллион сўм сарфлайди. Шунинг 16 миллиард 439 миллион сўми (40%) Эрен Дердийок учун сарфланади. «Шерлар» икки легионер Дердийок ва Драган Чераннинг маоши учун йилига жами 19 миллиард 878 миллион сўм ажратади. Рўйхатдаги қолган маҳаллий футболчилар маоши учун эса йилига 20 миллиард 941 миллион сўм кетади.

«Пахтакор»нинг мураббийлар штаби эса умумий миқдорда йилига 8 миллиард 525 миллион сўм ажратилади. Шунинг ярмидан кўпи (4,42 млрд сўм) бош мураббий Питер Ҳюистрага тегади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!