Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес Netflix томонидан яратилаётган «Атлас» фантастик триллерига қўшилади. Фильмга «Ремпейж» ва «Сан-Андреаснинг парчаланиши» каби фильмлари билан танилган Бред Пейтон режиссёрлик қилади. Сценарий устида «Лок ва калит» яратувчиларидан бири Арон Эли Колейт ишлаган, деб хабар беради «Film.ru».

Фото: «Film.ru»

Фото: «Film.ru»

Илмий-фантастик картина қайғули келажакда инсониятни йўқ қилишга отланган сунъий интеллектга қарши кураш борасида сўнгги умидга айланган жангчи аёл ҳақида. Қаҳрамон кутилмаганда мутлақо ўзгача қадамни ташлайди — у бошқа сунъий интеллектлар билан бирлашади.

Фильм Женнифер Лопеснинг стриминг сервиси билан ҳамкорликда яратган лойиҳаларидан бирига айланади. Шунингдек, у «Мулан» фильмини яратган Ники Каронинг «Она» ва серияли қотил ҳақида сўз борувчи Изабелла Малдонадонинг The Cipher романи асосида фильмда суратга тушади.

Суратга олиш ишлари ва премьера санаси ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Женнифер Лопес кинодаги карьерасини 1986 йилда «Менинг кичкина қизалоғим» фильми орқали бошлаган. Ўтган 35 йил давомида у «Қўшиқчи», «Оқсоч хоним», «Мухлис» каби 30 дан ортиқ фильмларда рол ижро этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди