Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Eriell Group билан ҳамкорликда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Супер Лео хайрия лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа Ер ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш туйғусини шакллантиришга хизмат қилади, шунингдек, болалар ва уларнинг ота-оналарини энергия ва ресурс самарадорлиги билан таништиришга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун махсус 10 минг нусхадаги китоблар чоп этилиб, унда шер боласи Лео ва унинг оиласи осон, қизиқарли шаклда энергия тежамкорлиги тўғрисида сўзлаб беради.

Мактабгача ёшдаги болалар илк Супер Лео китобларини 1 июнь куни, Тошкент шаҳридаги 74-сонли «Севинч» болалар боғчасида бўлиб ўтган байрам тадбирида олишди. Энергия тежамкорлиги тўғрисидаги қизиқарли ҳикояларни болажонларга эртак қаҳрамонларининг ўзи, яъни шер боласи Лео ҳамда унинг меҳрибон ва доно дадаси Шерхон топширди. Болалар боғчасининг 250 нафар тарбияланувчиси учун Eriell Group томонидан фуршет ҳамда аниматорлар ва эртак қаҳрамонлари иштирокида кўнгилочар дастур ташкил этилди.

Мактабгача ёшдаги болалар учун экологик таълим эрта ёшдан табиат ва атроф-муҳитни тушуниш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва асраб-авайлашга ёрдам беради. Улар глобал иқлим ўзгариши шароитида энергия ва ресурс тежамкорлиги сингари тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини англаб етади. Табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатни болалик чоғиданоқ шакллантириш жуда муҳим. Эртакни яратиш жараёнида айнан шу жиҳат Dinara&Co нашриёт уйи ва медиа компанияси жамоаси раҳбарлигидаги китоб муаллифлари ҳамда иллюстрациялар яратувчиларини илҳомлантирди.

Эртакда митти шер боласининг ҳақиқий супер қаҳрамонга айланиши кўрсатиб берилган. Бунга фойдали билимлар туртки бўлади. Лео ва у сингари кўплаб болажонлар учун қандай қилиб супер қаҳрамонга айланиш ва сайёрамизни сақлаб қолиш мумкинлигини билиш муҳим эди. Сайёрамизнинг ҳолати, энергия сарфи унинг уйидаги электр чироғига боғлиқ эканлиги унинг хаёлига ҳам келмаган. Бу ҳақида унга отаси сўзлаб беради. Лео у ва бошқалар энергияни қанчалик иқтисод қилса, сайёрамиз ресурслари шунчалик тежаб ишлатилиши ҳақида билиб олади.

Янги китоб қаҳрамони кўплаб маълумотларга эга бўлади ва бунда жажжи ўқувчиларга ҳам ёрдам беради. Болажонлар учун мўлжалланган янги китоб мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилади ва болажонларнинг янада билимли ва масъулиятли бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Ҳикоялардан ташқари, китобдан болажонлар учун қизиқарли топшириқлар жой олган бўлиб, улар катталар ёрдамида олинган билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Китоб тақдимотидан сўнг болалар боғчасида эртак қаҳрамонлари Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Eriell Group вакиллари билан бирга, Миллий болалар тиббиёт марказига йўл олишди. Бу ерда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Эзгу амал» жамоат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган марафон доирасида онкологик касалликка чалинган болалар учун байрам ташкиллаштирилди. Анимация қаҳрамонлари жажжи беморлар билан мулоқотда бўлди, уларга эсдалик совғалари ва ўйинчоқларни совға қилишди. Eriell Group оғир бемор болакайларга умумий миқдори 50 миллион сўмлик ёрдам кўрсатди. Бу маблағга зарур дори-дармонлар, тиббий ускуналар харид қилинди ҳамда гемато-онкология бўлимида болалар хонаси жиҳозланди.

Супер Лео – энергия самарадорлиги ҳақидаги билимларни тарқатишга йўналтирилган хайрия лойиҳаси. Эртак қаҳрамонининг ҳикояси шаклида ўқитиш қизиқарли бўлади. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Eriell Group республика вилоятларида ушбу лойиҳани давом эттиради. Ҳар ким ташкилотчиларнинг қуйидаги сайтида китобнинг электрон шакли билан танишиши мумкин: https://www.eriell.com/http://minenergy.uz/ru

Ташкилотчиларнинг расмий саҳифалари:

Instagram: minenergy.uz, eriell.group

Facebook: minenergyuz, EriellOfficial

Eriell Group матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар