Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абитуриентлар 2021 йил 25 июнга қадар «Мактабгача таълим», «Корейс тили ва менежмент», «Архитектура» факультетларига ҳужжат топшириши мумкин. «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» факультетларида таълим олиш ўқув йили учун 2 200 ва 3 300 долларни ташкил этади ҳамда 3+1 тизимига мувофиқ олиб борилади. Бунда талабалар хоҳишига кўра ўқишни Корея Республикасида якунлаши мумкин. «Корейс тили ва менежмент» факультетида 2+2 тизими қабул қилинган, таълим эса йилига 3 300 долларни ташкил этади.

Аризалар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17 даҳа, Қатортол-2 кўчаси 38 А уй манзилида шахсан қабул қилинади. Қабул вақти – душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этиши зарур:

1. Диплом (аттестат) нусхаси ёки ўқиш жойидан маълумотнома;

2. Паспорт нусхаси;

3. www.bucheon.uz’да тўлдирилган онлайн ариза;

4. Расм 3х4;

5. 250 000 сўм миқдорида рўйхатдан ўтиш бадали.

Шунингдек, хоҳловчилар ҳужжатларни онлайн тарзда ҳам топшириши мумкин. Юборилган ҳужжатларни қайта ишлаш душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

Онлайн ариза топшириш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • университет сайтида (www.bucheon.uz) телефон рақами текширувидан ўтиш;
  • шахсий кабинетингизда аризани тўлдириш ва юқорида санаб ўтилган барча керакли ҳужжатларни илова қилиш;
  • рўйхатдан ўтиш бадалини банк, Apelsin дастури орқали ёки университетнинг ўзида тўлаш;
  • шахсий кабинетингизда тўлов квитанциясини илова қилиш.

Университет ходимлари томонидан абитуриентга муваффақиятли рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар берилади.

Кириш имтиҳонлари иккита блокка бўлинади: тест синови ва суҳбат. Имтиҳонлар 5—10 июль кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» факультети абитуриентлари инглиз тилидан тест топширади. «Корейс тили ва менежмент» факультети абитуриентлари корейс тилидан тест топширади.

IELTS 5,5 ва ундан юқори ёки CEFR B1 ҳамда ундан юқори сертификатларга эга бўлган абитуриентлар «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишларининг ёзма имтиҳонидан озод этилиши мумкин. «Корейс тили ва менежменти» йўналишининг тест синовларидан озод қилиш TOPIK 3 ва ундан юқори сертификат мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Тест синовидан сўнг Тошкентдаги Пучон университети ўқитувчилари абитуриентлар билан суҳбат ўтказади.

Кириш имтиҳонларининг натижалари 2021 йил 24 июлда, абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Қабул комиссиясига саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99878 150 40 02, +99895 196 36 01

Бучеон университети — барча учун очиқ бўлган, анъанавий корейс таълими!

Веб-сайт: https://bucheon.uz/ru

Telegram: https://t.me/bucheon_uz

Instagram: bucheon.university

Facebook: bucheon.university.tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова