• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эгаси йўқ муаммо: имлодаги чалкашликларга ечим керак

    Ҳар қайси тилда имло луғатларининг турли хатолар, чалкашликлардан холи бўлиши тил фойдаланувчилари ва ўрганувчилар учун ҳам бирдек фойдали ҳисобланади. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бу сафарги чиқишида ўзбек тилининг лотин алифбосида босмадан чиққан имло луғатларидаги чалкашликлар, бир-бирини рад қилувчи ўринлар борасида фикр-мулоҳазаларини баён этди. 

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари тасдиқлангач, 1995 йили мактаблар учун қўлланма сифатида имло луғати нашр этилди. Кейинчалик 2013 йили 85 000 дан ортиқ сўзни ўз ичига олган ва ҳозирча ўзбек лотин алифбосидаги энг қамровли имло луғати босмадан чиқди. Икки луғатдаги бир неча ўнлаб сўзлар имлосида фарқ бор. Шу сабабли фойдаланувчилар орасида турли тушунмовчилик ва чалкашликлар пайдо бўлган. 2013 йилги луғат чоп этилганига ҳам саккиз йил бўляпти. Лекин қайси луғатга асосланиш кераклиги ҳақида ҳалигача аниқ кўрсатма йўқ. Хўш, бу масалани ким ҳал қилиб беради? Давлат тилини ривожлантириш департаментими, ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтими ёки Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетими?

    Бугун асосан иккита луғатга: 1995 йили “O‘qituvchi” ва 2013 йили “Akademnashr” нашриётида чоп этилган луғатларга кўп мурожаат қилинади. Бироқ бу икки луғатда бир-бирини рад қиладиган ўринлар бор.

    Жумладан, 1995 йилги луғатга sentabr, oktabr шаклида киритилган сўзлар 2013 йилги луғатдан sentyabr, oktyabr кўринишида ўрин олган. Умуман, 2013 йилги луғат кириллча имлони лотинчага ағдариш йўлидан борган. 1995 йилги луғат четдан кирган сўзлардаги “ёлашган” унлиларда ва бошқа сўзларда кўпроқ ўзбекча талаффузга ён босган.

    Хўш, бу икки луғатдан қайси биридан фойдаланиш керак? Қуйида икки луғатда турлича ёзилган сўзлардан баъзилари билан танишиш мумкин:

    1995 йилги луғатга кўра ёзилиши

    • Aluminiy
    • Brilyant
    • Budjet
    • Dirijor
    • Dujina
    • Duym
    • Glukoza
    • Kastrul
    • Kastum
    • Lustra
    • Miniatura
    • Parashut
    • Regulator
    • Rejissor
    • Verstka
    2013 йилги луғатга кўра ёзилиши
    • Alyuminiy
    • Brilliant
    • Byudjet
    • Dirijyor
    • Dyujina
    • Dyuym
    • Glyukoza
    • Kastryul
    • Kostyum
    • Lyustra
    • Miniatyura
    • Parashyut
    • Regulyator
    • Rejissyor
    • Vyorstka
    Айни дамда Миллий ўқув дастури бўйича дарсликлар янгитдан ишланяпти. Бу жараёнда қайси бир луғатдан фойдаланиш масаласи кўндаланг турибди. Шу пайтгача чиққан аксарият дарсликлар 1995 йилги луғатга асосланган. Ўқитувчилар ўн йиллар давомида ўқувчиларга сўзларни sentabr, oktabr, budjet, miniatura, drijor шаклида ёзишни ўргатиб келган. Аммо 1995 йилги луғатдан давомли фойдаланиш ўзини оқламайди. Чунки унда сўз кам. Оддий natyurmort, kompyuter каби сўзлар киритилмаган. Ҳолбуки, ҳозир бу тушунчалар билан ўқувчилар биринчи синфдаёқ танишяпти.Гарчи 2013 йилги луғат русча ва рус тили орқали кирган сўзлардаги ёлашган унлиларни айнан ўгириш йўлидан борган бўлса-да, китоб бошида келтирилган имло қоидаларида sentabr ва aluminiy сўзлари айни шу кўринишда қолган.

    Дарсликлар муаллифлари ва бошқа мутахассисларга xilma-xil нега чизиқча билан ёзиладию, xilmaxillik нега қўшиб ёзилади – такрор ва такрор тушунтиришга, луғатга ҳавола беришга тўғри келяпти. “Унда нега ketma-ketlik ҳам қўшиб ёзилмаяпти?” деган саволга “Луғатда шундай” деган чучмал далил кўрсатиляпти, холос.

    1995 йилги луғат ўзбекча талаффузга яқинлаштиришга уринган бўлсада, sentabr, oktabr сўзларини жонли тилга, амалдаги талаффузга мосламаган. Бугун бу сўзларни ўзбек тилли кишилар sentyabr, oktyabr шаклида айтяпти. Тўғри, бундан 50–60 йиллар бурун луғатдагидай талаффуз қилингандир. Лекин тил доимий ўзгаришда. Биз бугун рус тили таъсирида бу сўзларни ёлашган унлилар билан айтадиган бўлдик.

    Нашрга тайёрланилаётган дарсликларда кўп сўзли ва нисбатан кейинги нашр  бўлгани учун 2013 йилги луғатга асосланиляпти. Бироқ ҳали китоблар чоп этилмасиданоқ муаллифлар, тақризчилар, экспертлар ва амалиётчи ўқитувчилар ўртасида имло масаласида тушунмовчиликлар келиб чиқяпти. Уларга-ку бир амаллаб тушунтирса бўлади. Лекин эртага ўн мингдан ортиқ мактабда дарс бераётган бир неча ўн минглаб ўқитувчиларга, олдин сўзни бошқа шаклда ёзиб ўрганган ўқувчиларга қандай изоҳ бериш мумкин?

    Интернетни кузатиб кўрдим. Бу масала олдин ҳам кўтарилган экан. Бироқ бирор расмий жавоб ёки кўрсатмага кўзим тушмади. Аслида бу ўқитувчилар ёки таълим соҳасининг муаммоси эмас. Бу луғатшуносликнинг, имлога масъул идораларнинг эгасиз ётган муаммоси.

    Биз кўпинча ёшларнинг саводхонлик даражаси пастлиги ҳақида ёзғирамиз. Бир нарсани унутмаслигимиз керак: савод даражаси тушишига луғатлардаги чалкашликлар ҳам озми, кўпми ҳисса қўшади.

    2013 йилги луғат чиққанига саккиз йил бўляпти. Ҳозирча энг катта, қамровли луғат – шу. Қайси луғатга асосланиш масаласи нега ҳалигача узил-кесил ҳал этилмаган, деган ҳақли савол туғилади. Саволнинг жавоби ҳозирча йўқ.

    Олимлар ва луғат тузувчиларнинг якдил фикрга келмаслиги, ҳар ким ўз қарашини тўғри деб олиши оқибатида тилдан фойдаланувчилар зарар кўряпти. Айниқса, ўқувчилар. Келажак авлод манфаати шахсиятдан устун бўлиши керак. Ҳеч қурса, таълим масаласида.

    Юқоридаги мулоҳазалардан мақсад хато қидириш эмас. Мақсад – шу муаммога ечим излаш, ечим сўраш. Имло масаласида оғзибирчилик ва тўлақонли қатъий қоидалар бўлмас экан, тил ривожи жиддий тўсиққа учрайверади.

    Алифбо ислоҳ қилингач, балки, имло билан боғлиқ мана шу масалалар ҳал этилар. Кенг миқёсда ишлар олиб борилар. Лекин ҳозирча ҳеч бўлмаса юқорида келтирилган чалкашликларни ҳал қилиб олиш керак.

    Ечимини кутаётган савол шу: дарслик ва қўлланмаларда қайси луғатдан фойдаланиш керак? Имло принципидаги чалкашликларда (xilmaxillik, ketma-ketlik каби) қандай йўл тутиш зарур?

    Тил масаласига масъул ташкилотлардан бу масалада расмий жавоб кутамиз.

    Бошқа мақолалар:

    • Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар
    • Муросанинг калити ечимда: алифбо ҳаммага қулай бўлсин!

    22.05.2021, 14:10   Изоҳ (0)   60820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МАКРО харидлар учун ўйинчоқлар совға қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Engelberg — йиллар давомида синалган сифат


    Асл Барака ўзининг “Асл Барака” деб номланган янги эксклюзив колбасасини тақдим этади! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Тошкентда UzEnergyExpo-2024 ва UzStroyExpo-2024 халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Толибон” нега қўшни давлатларга таҳдидли мурожаатлар йўлламоқда. Унга ишонса бўладими?

    18.10.2024, 11:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.