Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона шаҳрида 19 ёшли йигит уни мазах қилиб, спиртли ичимлик олиб беришга мажбурлаган 44 ва 48 ёшли маст эркакни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 22 апрель куни соат 16:20 ларда юз берган. 19 ёшли А.О. Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида яшовчи танишининг олдига келганида, унинг йўлини маст ҳолатдаги 48 ёшли С.А. ва 44 ёшли Н.Т. тўсган ва қурилиши якунланмаган бинога олиб кириб, спиртли ичимлик олиб келишга мажбурлаб, ҳақоратли сўзлар билан мазах қилган.

Йигит ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларга жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйгани, Андижонда 68 ёшли эркак дўсти билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдиргани, Самарқандда куёв қайнатасини пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?