Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан, адлия кичик маслаҳатчиси Сардор Шарипов Бухоро вилоятидаги Олот туман прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Сардор Шарипов тайинловга қадар Бухоро вилояти Қоракўл тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри ва Бағдод туманига янги прокурорлар тайинлангани, Самарқанднинг Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинлангани, Андижон вилоятининг Улуғнор прокурори туман ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)