Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мазкур актёрлар суратга олиш жараёнида вафот этган, аммо улар иштирокидаги фильмлар экран юзини кўришга улгурган.

Пол Уокер — «Форсаж-7: Тезлик иштиёқи»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Пол Уокер карьерасини реклама ва телесериалларда суратга тушишдан бошлаган, аммо ҳақиқий машҳурликка «Форсаж» фильмидаги полициячи Брайан Коннер роли орқали эришган. Актёр 2013 йил 30 ноябрь куни дўсти Рожер Родас билан хайрия тадбиридан қайтаётганда автоҳалокатга учраган. Рожер бошқарувни йўқотиб қўйиши натижасида машина ёниб кетган. Иккала дўст ҳам воқеа жойида вафот этган: Пол Уокер 40 ёшда бўлган.

Ўша пайтда актёр «Форсаж» фильмининг еттинчи қисмида роль ўйнаётган эди. Унинг ўлими бутун гуруҳга қаттиқ зарба бўлди: деярли 15 йил давомида бу фильм устида биргаликда ишлаган жамоадагилар яқин дўстларга айланишганди.

Филипп Сеймур-Хоффман – «Очлар ўйини: I ва II қисм»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Актёр Нью-Йоркдаги ўз уйида катта дозада қабул қилинган гиёҳванд модда оқибатида вафот этган. Бунгача у «Очлар ўйини» фильмининг бир неча саҳналарида Плутарх образида суратга тушишга улгурган. Унинг ўлими барча учун кутилмаган ҳол бўлган. Эртаси куни аксарият Америка газеталарида таъзияномалар нашр этилган.

46 ёшли Хоффманнинг ўспирин пайтидаёқ гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолари бўлган, аммо у 25 йил давомида бу иллат курашган. Ўлимидан 8 ой олдин Филипп реабилитация курсидан ўтганини ва алкоголларнинг аноним жамиятида иштирок этаётганини тан олган. Ўша вақтларда унинг карьераси гуллаб-яшнаган давр эди: Актёрнинг «Уста» ва «Энг хавфли одам» (вафотидан кейин экран юзини кўрган) фильмларидаги роли танқидчилар ва томошабинлар ҳайратига сазовор бўлган.

Афсуски, у «Очлар ўйини» фильмининг энг ҳиссиётли саҳнасини ўйнашга улгурмади. Филипп Хоффман фильмнинг суратга олиш ишлари тугашидан бир ҳафта олдин вафот этди.

Кори Монтейт — Глее сериали

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

31 ёшли канадалик актёр ва мусиқачининг ўзи ёшлигидан гиёҳвандликка қарам бўлганини тан олган. Маълум бўлишича, ўлимидан уч ой олдин у яна реабилитация марказига мурожаат қилган. 2013 йил 13 июлда у Ванкувердаги меҳмонхонадан токсик дори ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ташхиси билан ўлик ҳолда топилган.

У карьерасининг энг омадли даврида вафот этди: Глее сериалидаги образи барчанинг севимли қаҳрамонига айланди. Шахсий ҳаётида ҳам у бахтли эди — бир йилдан кўпроқ вақт давомида у ўша лойиҳадаги шериги Лия Микель билан учрашиб юрганди. Тез орада қиз ўзининг биринчи мусиқий альбомини чиқарди ва қўшиқларидан бирини Кори хотирасига бағишлади.

Хит Лежер – «Доктор Парнасснинг тасаввурлари»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

«Ёмғирли довон» романининг қаҳрамони номи билан аталган австралиялик 2008 йил 22 январда жуда кўп уйқу дориси қабул қилиши оқибатида вафот этган. У 28 ёшда бўлган.

Ўша пайтда у «Қора рицар» фильмидаги ёвуз Жокер образи устидаги ишини якунлаган эди. Шу сабабли Лежер тарихда вафотидан кейин Оскар олган иккинчи актёр бўлди. Аммо «Доктор Парнасснинг тасаввурлари» фантастик фильмидаги Тони ролини тугатишга улгурмади. Кейинчалик мазкур образни турли хил саҳналарда унинг энг яқин дўстлари: Жонни Депп, Колин Фаррелл ва Жуд Лоу ижро этган.

Оливер Рид — «Гладиатор»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Режиссёр Ридли Скот актёрни кинодаги 10 йиллик танаффусига қарамай, фильмдаги Проксимо ролига таклиф қилган. Аммо 61 ёшли актёр суратга олиш жараёнларининг сўнгигача ишлай олмади.

Бир куни кечқурун суратга олиш жойи бўлган Мальтадаги бир пабда актёр 12 ҳиссалик ром, саккиз шиша пиво ва ярим шиша виски ичиб, армрестлингда Британия денгиз флотининг бир неча денгизчисини мағлуб этади. Кейин тўсатдан у юрак хуружидан йиқилиб, ўша жойнинг ўзида вафот этади. Унинг ўлимидан сўнг ушбу пивохона жуда машҳур бўлиб кетади ва «Оллининг сўнгги паби» номини олади. Ридли Скотт эса «Гладиатор»да Рид образини компьютер эффектлари ёрдамида якунлайди.

Ривер Феникс — «Ёмон қон»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Актёр Хоакин Феникснинг акаси 23 ёшида Жонни Депп ўзининг мусиқий гуруҳи билан ташриф буюрган тунги клубда юқори дозадаги гиёҳванд модда сабабли вафот этган. Шундан сўнг 1993 йилда «Ёмон қон» фильми эътибордан четда қолиб кетган.

Аммо 2012 йилда режиссёр Жорж Сласер фильмнинг жуда кўп кадрларини йўқ қилиш режалаштирилганидан хабар топгач, фильмни таҳрир қилиб, кадр ортидаги овоз билан таъминлайди ва турли кинофестивалларда намойиш этди.

Брюс Ли — «Ажал ўйини»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Жанг санъати устаси 32 ёшида мия шиши ташхиси билан вафот этган. Унинг Гонконгда оммавий мотамга айланган дафн маросимидан олинган кадрлар Лининг сўнгги фильми — «Ажал ўйини»га ҳам киритилган. Бу кўриниш фильм қаҳрамони Билли Лоунинг дафн маросими сифатида намойиш этилган.

Брендон Ли — «Қузғун»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Брюс Лининг ўғли «Қузғун» комикс-фильмининг сўнгги саҳнасини суратга олиш жараёнида ўлдирилган. Сценарийга кўра, душманлардан бири уни отиб ташлаши керак бўлган. Аммо ўша вақтда пистолетдан бўш ўқ билан бирга темир тиқин учиб чиқиб, унинг ошқозонини тешганини ҳеч ким сезмай қолган. 28 ёшли актёр жуда кўп қон йўқотишдан вафот этган. Брендон отасининг ёнига дафн этилган. Унинг онаси Линда ишига бепарволиги сабаб киностудияни судга берган ва жараёнда ютиб чиққан. Аммо Лини билмасдан отиб қўйган актёр Майкл Массига қарши ҳеч қандай айблов илгари сурилмаган. Шундай бўлса-да, у руҳий тушкунлик оқибатида 10 йилгача фильмларда роль ижро этмаган.

Мерилин Монро — «Нимадир содир бўлиши керак»

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Ушбу комедияни суратга олиш пайтида актриса ўзининг 36 ёшини нишонлаган. 1962 йил 1 июнь унинг сўнгги бор суратга тушган куни бўлган. Кейинчалик у ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли суратга олиш майдонида қайтиб кўринмаган. 4 август куни эса уни қўлида телефон гўшагини ушлаган кўйи ўлган ҳолда топишган. Расмий ўлим сабаби ҳаддан ташқари дозадаги уйқу дориси деб топилган. Норасмий тарзда эса ўз жонига қасд қилиш ёки қотиллик.

Фильмни якунлашнинг иложи бўлмаган ва «Мен қайтиб келдим, азизим» номи остида янги актёрлар ва режиссёр жамоаси билан суратга олинган. Аммо Монро ижро этган  тўққиз соатлик кадр 37 дақиқалик кўринишга келтирилиб, илк марта 2001 йил 1 июнь — актрисанинг 75 ёшга тўлган кунида намойиш этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар