• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март, чоршанба куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислик қилган тадбирда Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши, Туркий кенгашнинг фахрий раиси Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Туркий кенгаш бош котиби Бағдод Амреев қатнашди.

    Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда барча туркий халқларнинг маънавий юксалишига катта ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий меросига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари диний-ахлоқий қарашлари билан минтақада улкан эътибор қозонган ҳазрат Яссавийга Соҳибқирон Амир Темур ихлос қўйгани ҳамда унинг хотирасига атаб Туркистон шаҳрида муҳташам мақбара бунёд этганини қайд этди.

    Бугунги кунда Аҳмад Яссавий мақбараси барча қардош халқлар учун табаррук қадамжо ҳисобланади.

    Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мустаҳкам тарихий ришталар, муштарак тил, маданият ва маънавий қадриятлар асосида шаклланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизмига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари коронавирус пандемия таъсирида давом этаётган глобал инқирознинг салбий оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш йўлида кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, савдо, инвестиция, саноат, транспорт алоқаларини тез фурсатда тиклаш ва янги шароитларда ривожлантириш, электрон тижорат ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятларидан тўлиқроқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди.

    Туркий тилли мамлакатлар ўртасида саноат кооперациясини кучайтириш ва йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш устувор вазифалардан бири эканлиги, Туркий кенгаш доирасида Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш ва ишга тушириш бўйича амалий ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкиланди.

    Ўзбекистон Президенти минтақанинг улкан стратегик аҳамиятга эга транспорт ва транзит салоҳиятидан янада унумли фойдаланишга, Осиёдаги глобал бозорларга чиқиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиё ҳудудида транспорт йўлакларини, шунингдек, Озарбайжон ва Туркия орқали Европа бозорларига элтувчи йўналишларни ривожлантириш, логистика инфратузилмасини кенгайтириш бўйича йирик лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга чақирди.

    Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, шу мақсадда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг туркий дунё маънавий-маърифий ҳаётига қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, давлат раҳбари фан, таълим, адабиёт, санъат, ижтимоий соҳалардаги ютуқлар ҳамда туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилишни таклиф этди.

    Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари саммит иштирокчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

    Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилиниб, унда норасмий саммитда эришилган асосий келишувлар акс этди.

    Туркий кенгашнинг саккизинчи саммитини 2021 йилнинг кузида Туркияда ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Венгрия бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегацияни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими — суратларда
    • «Яхши қиз бўл, дедилар» — Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг оиласига қайтган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси
    • Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди

    31.03.2021, 22:08   Изоҳ (0)   11256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинация жараёнлари ўтказиладиган манзиллар жадвалини эълон қилди

    31.03.2021, 21:34

    Ўзбекистон Россиядан 1 млн доза «Спутник V» вакцинасини сотиб олиши кутилмоқда

    31.03.2021, 21:10

    «Туман ҳокимларининг ойлиги 5-6 млн атрофида» — Сергели ҳокими Элбек Шукуров

    31.03.2021, 20:25

    Тошкентдаги Амир Темур майдонида ЛГБТ вакиллари деб ўйлаб, бир эркак ва бир аёлни калтаклаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди (видео)

    31.03.2021, 20:11

    АОКА ЛГБТ можаролари ҳамда шу билан боғлиқ воқеалар юзасидан блогер ва ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди

    31.03.2021, 19:59

    Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда таълим 1 апрелдан анъанавий тарзда давом этади

    31.03.2021, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46

    Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 4 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.