Ангола, Жибути ва Конго коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«РТИФ Россиянинг ‘Спутник V’ вакцинаси Ангола, Жибути ва Конго Республикасида рўйхатдан ўтганини маълум қилади. Вакцинанинг рўйхатга олиниши тезлаштирилган тартибда амалга оширилди. Шундай қилиб, мазкур вакцинани умумий аҳолиси 1,1 миллиарддан ортиқ бўлган 42 та давлат рўйхатга олди», — дейилади фонд маълумотида.

«Спутник V» коронавирусга қарши давлатлар томонидан энг кўп маъқулланган вакциналарнинг учталигига киради.

«Спутник V» дунё бўйича ҳукумат назорати органлари томонидан энг кўп тасдиқланган вакциналар учталигига киради.

«Вакцинация пандемияни енгиб ўтишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ангола, Жибути ва Конгода ‘Спутник V’ни рўйхатдан ўтказиш уларга дунё бўйича ишончли ва кенг тарқалган, хавфсиз ва самарали дори воситасидан фойдаланиш имкониятини беради. ‘Спутник V’ вакцинасини рўйхатдан ўтказиш орқали коронавирусга қарши дориларнинг миллий портфелларини диверсификация қилиш халқаро ҳамкорликнинг муҳим намунаси бўлиб, унинг натижасида кўпчиликнинг ҳаёти сақлаб қолинади», — деди РТИФ директори Кирилл Дмитриев.

Айни пайтда «Спутник V» вакцинасини Россия, Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Сербия (Босния ва Герцеговиниянинг бирлиги), Ливан, Мьянма, Покистон, Мўғулистон, Баҳрайн, Черногория, Қозоғистон, Габон, Сан-Марино, Гана, Сурия, Қирғизистон, Миср, Гондурас, Гватемала, Молдова ва Словакия давлатлари маъқуллаган.

Шунингдек, Ўзбекистонда 17 февраль куни коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилган эди.

Аввалроқ Россияда «Спутник V» вакцинасининг нархи икки баравар пасайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.