• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +45°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳалокатли Хиросима. СССРнинг илк атом сувости кемаси – К-19 даги ёнғин тарихи

    1972 йилнинг 24 февралида биринчи совет атом сувости кемасида ҳалокатли ёнғин чиқди. К-19 сувости кемаси Россия сувости кемалари тарихида алоҳида ўрин тутади. Сабаби у СССР тарихидаги илк атом билан ишловчи сувости кемаси эди. Ушбу кема тарихда ҳалокатли Хиросима лақаби билан қолди – уни том маънода бахтсиз ҳодисалар таъқиб қиларди. «Дарё» бундан 49 йил аввал содир бўлган шундай ҳодиса тарихидан ҳикоя қилади.

    К-19 илк маротаба 1959 йилнинг 11 октябрида сувга туширилди ва 1990 йилнинг 19 апрелига қадар флот таркибида хизмат қилди. 1972 йил 24 февралда кеманинг 8 ва 9-қисмларида содир бўлган ёнғин 28 нафар экипаж аъзоси ва 2 қутқарувчини ҳаётдан олиб кетди. Шимолий Атлантика океанида, Нюфаундленд оролидан 1,1 минг километр шимоли-шарқда ҳаракатланаётган кема ўша куни эрта тонгда 120 метр чуқурликда ҳаракатланарди.

    Фото: «Histrf.ru»

    Фото: «Histrf.ru»

    Денгиз тадқиқотлари маълумотларига кўра, соат 10:23 да ҳаво тозалаш мосламаси фильтрининг ҳаво иситгичига туташган ерида, 9-бўлинмада нефть ёниб кетди. Ушбу ҳодиса бир ҳафта олдин содир бўла бошлаган воқеалар ҳосиласи эди. 17 февраль куни кема гидравлик тизимида ёриқ пайдо бўлди ва ундан нефть оқишни бошлади. Муаммо дарров пайқалди ва бартараф этилди, аммо унинг оқибатларига етарлича баҳо берилмаган эди. 24 февраль куни соат 10:54 га келибгина ҳалокат сигнали чалинди. Одамларни эвакуация қилиш ва уларни кеманинг хавфдан йироқ бўлинмаларига ўтказиш керак эди ва шу сабабли воқеа жойида фақат бўлинма қўмондони, учинчи даражали капитан Лев Циганков ва унинг бир неча одамлари қолишди. Уларнинг ҳеч бирида тирик қолишга умид йўқ эди ва барчалари ёнғинга қарши мардонавор курашганча жон бердилар. Қисқа фурсатда углерод оксиди кеманинг асосий электр станцияси жойлашган олтинчи бўлинма – иккита ядро реакторига етиб борди ва у ердагиларнинг ҳаётига ҳам зомин бўла бошлади.

    Фото: РТ

    Фото: РТ

    Ўлим хавфи муқаррарлаша бошлагач офицер Александр Новиков кемадагиларга изоляция маскаларини кийишга ёрдам беришни бошлади ва кўпларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди, аммо ўзиникини эмас. 10:56 да К-19 да кучли бўрон авж ола бошлади. Совет денгиз флотининг 30 дан ортиқ кемалари қутқарув ишида қатнашдилар. Ҳалокат содир бўлганидан икки кун ўтиб сувости кемасига биринчи қутқарувчи кема – «Ангарлес» яқинлашди, аммо унинг қутқарувга йўналтирилган барча ҳаракатлари самарасиз тугади. Кейин махсус жиҳозларга эга бўлган қутқарувчилар К-19 ни тортиб олиб, эвакуация қилиш учун ҳаракатни бошладилар. Аммо бу жараён яна ўн кун давом этди. Фақат 8 март кунига келибгина қутқарув отрядининг кемалари – «Александр Невский» крейсери ва «Магомет Гаджиев» базаси ва шу каби учта кема К-19 га яқинлашишга муваффақ бўлди.

    Фото: «Histrf.ru»

    Фото: «Histrf.ru»

    Эвакуация ишларига қўшилган вертолёт ёрдамида 62 киши К-19 дан чиқариб олинди. Гувоҳларнинг айтишича, 23-кундан кейингина қутқариб олишга муваффақ бўлинган денгизчиларнинг кўзлари қуёш кўр қилиб қўймаслиги учун уч ҳафта давомида боғлаб қўйилган. Ниҳоят 2 апрель куни К-19 сувости кемаси Североморскка етиб борди.

    Ёнғин ва унинг тафсилотларини ўрганиш ишлари ниҳоясига етгач экипаж командири ва денгизчиларнинг ҳолат юзасидан амалга оширган барча ҳаракатлари тўғри деб топилди. Командир «Қизил байроқ» ордени билан, капитан-лейтенант Борис Поляков эса «Қизил юлдуз» ордени билан тақдирланди. Бошқа кўплаб экипаж аъзолари ҳам (улар орасида ҳодиса оқибатида вафот этганлари ҳам бор) турли мукофотларга сазовор бўлди. Сувости кемаси портга қайтганидан сўнг бир ярим ой ичида шундай улкан фожиадан омон қолган экипаж тарқатиб юборилди.

    К-19 нинг ўзи эса 1972 йил июндан ноябргача давом этган таъмирлаш ишларидан кейин иш жараёнига қайтарилди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    26.02.2021, 20:58   Изоҳ (0)   40077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

    26.02.2021, 18:46

    Олимлар Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими тезлигининг рекорд даражада пасайганини аниқлади

    26.02.2021, 17:35

    Пандемияга қарамай 2020 йилда дунёда мудофаа харажатлари ўсди

    26.02.2021, 17:23

    Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади

    26.02.2021, 16:46

    АҚШ ФҚБ президент сайловига аралашишда айбланаётган россиялик ҳақидаги маълумот учун 250 минг доллар мукофот ваъда қилди

    26.02.2021, 16:22

    АҚШда Жо Байден президентлигининг 37 куни мобайнида 50 млн киши COVID-19’га қарши эмланди

    26.02.2021, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:10

    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

    Реклама | 4 июл, 18:00

    Деми Мур, Тимоти Шаламе ва Майли Сайрус Голливуддаги “Шон-шараф хиёбони”да юлдузларга эга бўлади

    Кино | 4 июл, 17:58

    Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:38

    Руминияда мотоциклчи айиқ томонидан ўлдирилди

    Дунё | 4 июл, 17:31

    Ўзбекистон президенти ИҲТ доирасида “Экоинвест” дастурини қабул қилиш муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:05

    BBC ходимлари телерадиокомпанияни Исроилга “тарафкашлик”да айблади

    Дунё | 4 июл, 17:01

    ОАВ: Исроил Россия билан Эрон ва Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказди

    Дунё | 4 июл, 16:55

    А Сериянинг 3 клуби “Реал” футболчисини ижарага олмоқчи

    Спорт | 4 июл, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.