Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2021 йилнинг апрелида камалакли учаётган мушукнинг GIF’и пайдо бўлганига 10 йил тўлади. Ўтган даврнинг энг машҳур интернет-мемларидан бирининг юбилейини нишонлаш мақсадида ушбу GIF’ни яратган Крис Торрес унинг янгиланган версиясини Crypto Аrt аукционига қўйди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Кадр: Gfycat

Кадр: Gfycat

Мазкур GIF Foundation криптовалюта платформасида 300 эфирга сотилган. Айни вақтдаги курс бўйича бу, тахминан, 587 минг долларга тенг.

Торрес Nyan Cat’га қатор ўзгартиришлар киритган, хусусан, GIF катталашган ва унинг фони ўзгарган. Шунингдек, у узоқ йиллар давомида ўзини қийнаб келган деталларни тўғрилаган. Масалан, 12 кадрли анимацияда юлдузлардан бири гоҳ пайдо бўлган, гоҳида йўқолиб қолган. Аввалига рассом буни ўйламаган, шу сабабли янгиланган версияда у ўзининг жиғига тегадиган ушбу элементни бутунлай олиб ташлашга қарор қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар