Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода Муҳаммедова чизган эскизи бўйича кўйлагига 45 метр мато кетгани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

«Муҳаббат дунёни қутқаради», — демоқда Муниса Ризаева.

Фото: Instagram

Комик актриса Ҳалима Ибрагимова Юлдуз Усмонова билан бирга тушган суратини фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Бурак Ўзчивит саҳифасига янги суратини жойлади. Сурат қисқа фурсатда кўплаб лайк тўплади.

Фото: Instagram

Актриса Лола Элтоева Саида Раметова билан ишлаш унинг учун тақдир туҳфаси эканлигини айтди.

Фото: Instagram

Райҳон ва унинг турмуш ўртоғига «Миллион» кулги жамоасининг концерти манзур бўлди.

Фото: Instagram

Актёр Алишер Узоқов санъатни бутунлай тарк этиб, Дубайга кўчиб кетганини маълум қилди. У халқаро ИТ компаниясида иш бошлайди. «Фаолиятимда янги саҳифа очиш мақсадида Дубайга келдим. Нега киноларда кўринмаяпсиз, деб кўп сўрашади. Афсус, менга қолса, ташламаган бўлар эдим. Сизларни соғинаман. Санъатни ҳам, санъат орқали мени таниганларни ҳам», — деб ёзди Алишер Узоқов.

Зарина Низомиддинова иккинчи ўғли Саидумарнинг саҳифасига янги сурат жойлаб, уни «Алоқа» деб номлади.

Фото: Instagram

Аҳад Қаюм саҳифасига бундан бир неча йил аввал тушган суратини жойлади. Суратда маданият вазири Озодбек Назарбеков, актёр Саид Мухторов, клипмейкер Шуҳрат Мавлоновларни ҳам кўриш мумкин.

Фото: Instagram