Кадрларда кишиларнинг қувончли ва бахтли лаҳзалари акс этади, аммо ҳеч ким қайсидир сурат у учун охирги бўлишини билмайди.

Фредди Меркюри 45 ёшида вафот этган (1946–1991)

Фото: Cosmopolitan

Фреддининг ўлимидан икки йил аввал Queen гуруҳи концертларини тўхтатиб турган. Бу Меркюрининг аҳволи оғирлиги ва вафот этгунича кўпроқ янги қўшиқлар ёзишни исташи билан боғлиқ бўлган. Гуруҳни сўнгги альбомининг клипи Фреддонинг аҳволини яшириш учун оқ-қора рангда суратга олинган. Ижодкорнинг сўнгги сурати унинг ОАВга берган маълумотидан икки ҳафта аввал олинган. У қон таҳлилида ОИТС чиққани ва оила аъзолари ҳамда яқинларини ташвишга солмаслик учун буни сир тутишга мажбур бўлгани, аммо энди мухлислари ва дўстларига ҳаммасини айтиш вақти келганини ёзиб қолдирган. Шундан ҳеч қанча ўтмай Фредди ОИТС келтириб чиқарган пневмония сабаб оламдан ўтган.

Честер Беннингтон 41 ёшида вафот этган (1976–2017)

Фото: Cosmopolitan

Linkin Park гуруҳининг 41 яшар солисти Честер Лос-Анжелесдаги хонадонида ўлик ҳолда топилган. Икки марта турмуш қурган ва 6 нафар фарзандли бўлган хонанда депрессия ва наркотик моддаларга қарамликдан қийналган. Оилавий дам олиш пайтида олинган сурат Face оf Depression ижтимоий флешмобини бошлаш учун асос бўлган.

Жон Леннон 40 ёшда вафот этган (1940–1980)

Фото: Cosmopolitan

Бу сурат шунчаки буюк мусиқачининг сўнги лаҳзаларини ўзида акс эттирмаган. Ёнида турган киши унинг жонига қасд қилган — Марк Чепмен. Дастхат берганидан кейин Ленон ундан яна нима хоҳлашини сўраган. Қотил бунга жавобан кулиб қўйган. Орадан 4 соат ўтиб эса Чепмен Жоннинг орқасидан отиб ўлдирган.

Мерилин Монро 36 ёшида вафот этган (1926–1962)

Фото: Cosmopolitan

Мазкур сурат 1962 йилда олинган бўлиб, унда актриса мусиқачи Бадди Греко билан вақтини чоғ ўтказаётганини кўриш мумкин. Орадан бир неча соат ўтиб, 4 августдан 5 августга ўтар кечаси эса Лос-Анжелесдаги хонадонидан Монронинг ўлик танаси топилган.

Стив Жобс 56 ёшида вафот этган (1955–2011)

Фото: Cosmopolitan

Стив Жобс 2011 йил 5 октябрда ошқозоности бези саратонидан вафот этган. Мултимиллиардер ўлимидан аввал хат ёзиб қолдирган бўлиб, унда бизнесда муваффақият чўққисига эришганига қарамай, ҳаётда ишдан бўлак уни қувонтира оладиган нарсалар унчалик кўп бўлмаган ҳақида битилган.

Майкл Жексон 50 ёшида вафот этган (1958–2009)

Фото: Cosmopolitan

Сурат барча чипталар сотилган, аммо саломатлиги сабаб қолдирилган концертолди репетициядан олинган. Орадан икки кун ўтиб эса Майкл ҳаётдан кўз юмган.

Уитни Хьюстон 48 ёшида вафот этган (1963–2013)

Фото: Cosmopolitan

Уитни Hollywood клубидан чиқаверишда папарацци нишонига учраган. Орадан икки кун ўтиб хонанда Beverly Hilton меҳмонхонасида хушсиз ҳолда топилган. Ижрочининг уйқу вақти ҳаётдан кўз юмишига бир-бирига тўғри келмайдиган дориларни қабул қилгани сабаб бўлган.

Эми Уайнхаус 27 ёшида вафот этган (1983–2011)

Фото: Cosmopolitan

Сурат 2011 йил 12 июнь куни олинган, 23 июль куни эса хонанда хонадонида ўлик ҳолда топилган. Ўлимига спиртли ичимликдан заҳарланиш келтириб чиқарган юрак хуружи сабаб бўлган.

Малика Диана 36 ёшида вафот этган (1961–1997)

Фото: Cosmopolitan

Сурат 1997 йили 31 августда олинган. Унда маликанинг папарацци давом этяптими ёки йўқ, деб ортга қараганини кўриш мумкин. Шундан бир неча сония ўтиб эса Диана автоҳалокатга учраган. Ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб машина деворга бориб урилган. «Қалблар маликаси» шифохонада ҳаётдан кўз юмган.