Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 17-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 19 январь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Леверкузенда «Байер» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Мусса Диаби мезбонларни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Юлиан Брандт мувозанатни тиклашга эришди. Учрашув якунланиши арафасида Флориан Вирц «Байер»нинг ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа «Байер» очколарини 32 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. «Боруссия Д» (29) эса 4-поғонада қолди.

«Боруссия М» эса ўз уйида «Вердер»ни қабул қилиб, Нико Эльведининг ягона голи эвазига уч очколик бўлди. Бу ғалаба мюнхенгладбахликларни 7-ўринга олиб чиқди.

Бундеслига

17-тур баҳслари

19 январь, чоршанба

«Байер» — «Боруссия Д» 2:1

Голлар: 1:0 – 14 Диаби, 1:1 – 67 Брандт, 2:1 – 80 Вирц.

«Байер»: Градецки, Бендер, Та, Тапсоба, Венделл (Цинкгравен, 60), Арангис (Демирбай, 69), Amiri, Вирц, Аларио (Шик, 69), Бэйли, Диаби.

«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳуммелс, Аканжи, Геррейру, Дилэйни, Брандт, Санчо (Рейна, 74), Беллингҳем (Мукоко, 83), Менье, Ройс (Тиггес, 89), Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Бэйли (74), Диаби (78), Ҳуммелс (90), Дилэйни (90).

«Боруссия М» — «Вердер» 1:0

Гол: 1:0 – 66 Эльведи.

«Майнц» — «Вольфсбург» 0:2

Голлар: 0:1 – 65 Бялек, 0:2 – 79 Вегорст.

«Ҳерта» — «Ҳоффенҳайм» 0:3

Голлар: 0:1 – 33 Руди, 0:2 – 68 Крамарич, 0:3 – 88 Крамарич.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)