Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Миср терма жамоаси собиқ ўйинчиси Муҳаммад Абутрика «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Салоҳнинг «Ливерпуль»даги ҳолатини билиш учун унга қўнғироқ қилдим, у ғазабда. Бироқ бу унинг майдондаги ҳаракатларига таъсир қилмайди.

Ўйлашимча, Салоҳ «Ливерпуль»да бахтли эмас. У менга нима сабабдан ғазабда эканини айтди, бироқ бу сир. Буни ошкора эълон қила олмайман.

«Мидтюлланд»га қарши баҳсда (Чемпионлар Лига доирасида) жамоа сардори бўлмагани Салоҳнинг жаҳлини чиқарган ҳолатлардан бири бўлди.

Муҳаммад Абутрика, собиқ футболчи

Салоҳ 2017 йилдан буён «Ливерпуль» сафида ҳаракат қилиб келмоқда. 2020/21 йилги мавсумда футболчи АПЛда 13 ўйинда майдонга тушиб 13 гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар