• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Қоринни онлайн кузатиш, Сурияга учинчи рейс, А, ОКА, бу қандай гап?

    Ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамабоп мавзулари «Daryo.uz» дайжестида.

    «Davletov.uz» Telegram-каналида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимининг қорин айланаси, бўйи ва вазнини ўлчанаётганлиги фотосурати қўйилди. Бу бежиз эмас, чунки келаси йилдан бошлаб вазир ва ҳокимларнинг семизлик даражаси мониторинг қилиб борилади. Бақалоқларни онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади.

    Фото: Telegram / «Davletov.uz»

    Фото: Telegram / «Davletov.uz»

    Давлат органлари ва ташкилотларининг иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади. Ҳар чоракда ҳар бир туман (шаҳар)да «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» танлови ташкил этилади. 2021 йилда 50 та спорт зали, 48 та спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилади.

    * * *

    Бу ҳафтада Ўзбекистон делегацияси Сурияга бориб, у ерда қийин аҳволга тушиб қолган аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги тадбирнинг ташкилий масалаларини ўрганди. Шундай қилиб, Ўзбекистон учинчи марта ўз фуқароларини жанггоҳдан қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. Ўтган йили май ойида «Меҳр» операцияси мобайнида Дамашқдан 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар қайтариб келинган эди. Ўша йили октябрда эса иккинчи марта фуқароларимиз мамлакатга қайтарилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Суриядаги ўзбекистонликларнинг аксарияти Туркия орқали кетган бўлиб, улар ҳозир адашганини тушуниб етгандир. Ўтган йили чоп этган хабарда мамлакатга қайтарилганларнинг бири буни тасдиқлаган эди.

    * * *

    Коронавирус қўрқуви аста-секин чекинмоқда. Дунёнинг етакчи давлатлари эса вакцина синовларининг муваффақияти билан тез-тез бўлишиб турибди. Шу аснода мамлакатимизда ҳам пандемия туфайли киритилган баъзи чекловлар юмшаяпти. Хусусан, Учтепа туманидаги «Атлас» савдо мажмуаси биносида COVID-19 ва атипик пневмонияга чалинган беморлар учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. Тез орада Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган марказ фаолияти ҳам тўхтатилади. «Ёшлик» июлнинг, «Атлас» эса сентябрнинг охирида беморлар учун ташкил қилинган эди.

    2020 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистонда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бунда компьютер ўйинлари марказлари ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб ва қўлқоп тақиш, ҳарорат ўлчаш ва бошқа санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилади.

    Мамлакатимизда коронавирус бўйича саволларга жавоб берадиган Call-марказ фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, унинг вазифалари 1003 Call-марказига юклатилади. Коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган пайтда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Аммо охирги вақтда 1105 қисқа рақамли Call-марказга мурожаатлар кескин камайиб кетган.

    * * *

    Яна бир агентлик ташкил қилинадиган бўлди. Президентнинг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий таҳлил тизимларида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этиш ҳақида гап боради.

    Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва назоратини юритиш, органик маҳсулотлар етиштириш билан боғлиқ тадбирларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши ва тарқалишини башорат қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган илмий талабни шакллантириш, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш, агрокимёвий таҳлил хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда илғор технологиялар ва иш услубларини ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати фаолиятига татбиқ этиш ва бошқа ишлар агентликнинг вазифасига киради. Агентлик ва марказ ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради

    * * *

    Ҳафтанинг яна бир воқеаси кўплаб ахборот сайтларига алоқадордир. Аввалроқ электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, «Kun.uz» сайтида эълон қилиниши ортидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди. Таҳририят буни босим деб ҳисоблади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг АОКА янада фаоллашиб коронавирус статистикасига шубҳа билдирган нашрлар «Gazeta.uz», «Podrobno.uz» ҳамда «Дарё»га огоҳлантириш берди. «Дарё»га берилган «огоҳлантириш» ҳам бу икки сайтники билан мазмунан бир, фақат «қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган» сайт номи ва тегишли ҳаволалар ўзгарган, холос. Огоҳлантириш «Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган койкаларда 6 570 бемор ётибди. Бу ССВ статистикасидаги рақамдан уч баробар кўп» хабарига қаратилган. АОКА буни тўла текширилмаган деб ёзган, бироқ «Дарё» ССВга юборган кўплаб сўровлари жавобсиз қолавергани боис хабарни тўла текшириш имкони йўқ. «Дарё» бош муҳаррири «огоҳлантириш хати» тўғрисида «Биз АОКАнинг бу хатини босим деб ҳисобламаймиз, чунки шу кеча-кундузда ОАВга бундан баттар, ростмана жиддий (ва баъзан тутуриқсиз) босимлар етарлича, йўқ жойдан яна бир босим ўйлаб топиш маъқул эмас. Бу — бор-йўғи олдига қўйилган кўплаб вазифалардан бирини (масалан, матбуот хизматлари фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштиришни) эплай олмаётган давлат ташкилотининг ёқимсиз бир огоҳлантириш хати. Фақат ҳаддан ортиқ ўринсиз ва мантиқсиз», деб ёзди.

    28 ноябрь куни АОКА маҳаллий ОАВга юборилаётган огоҳлантириш хатлари бўйича расмий баёнот берди. Бугун Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ушбу расмий баёнотга муносабат билдирди. Алламжонов бу вазиятда ОАВни қўллади, улар тўғри йўлда эканлигини билдирди. «Энг асосийси, билингки, ушбу жараёнга тўсиқ ёки қаршиликлар бўлиши мумкин, лекин бу фойдасиз. Катта ғилдирак жойидан қўзғалиб, юриб бўлди. Энди у тўхтамайди. Чунки ушбу ислоҳотнинг концепцияси жуда пухта яратилган!», — деб ёзди у.

    Энг муҳим ва мунозарали янгиликларни «Daryo.uz»да кузатиб боринг. Биз билан қолинг.

    29.11.2020, 22:17   Изоҳ (0)   30263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

    29.11.2020, 21:25

    «Шундай уй ололмай, ўлиб кетсам керак, деб ўйлардим». Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилмоқда

    29.11.2020, 20:28

    «Бошингизга бир уриб, мана сенга хат, жим ўтир, дейдиган даврлар ўтди» — Алламжонов АОКА ва ОАВ баҳси ҳақида

    29.11.2020, 19:21

    Ўзбекистонда 2025 йилгача барча шаҳарлар бош режаси тасдиқланиши кутилмоқда

    29.11.2020, 18:25

    «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари

    29.11.2020, 09:55

    Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади

    28.11.2020, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тоҳир Содиқовдан Жонйгача: Хоразмдаги қовун сайлига қайси юлдузлар ташриф буюради?

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:06

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Роналду Диогу Жота ва унинг укасининг фожиали ўлимига муносабат билдирди

    Спорт | 3 июл, 16:01

    Исроил ҳужумида Ғазо касалхонаси директори ва оиласи ҳалок бўлди

    Дунё | 3 июл, 15:50

    Ғазода 73 нафар фаластинлик “сабабсиз отиб ташланди”

    Дунё | 3 июл, 15:37

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    Лайфстайл | 3 июл, 15:30

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.