Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 62 миллиондан ошди, деб ёзади «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Инфекция жами 62 094 127 кишида аниқланган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда қайд этилди — 13,2 миллионта. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,5 миллион), учинчи ўринда — Бразилия (6,2 миллион). Етакчи мамлакатлар бешлигидан Франция (2,26 миллион) ва Россия (тезкор штаб маълумотларига кўра 2,24 миллион) ҳам жой олди.

Пандемия бошидан буён дунёда 1,4 миллион киши коронавирусдан вафот этди. Ўлим ҳолатлари бўйича ҳам АҚШ етакчи бўлиб қолмоқда, мамлакатда коронавирусга чалинган 266 минг киши вафот этган. Ундан кейинда Бразилия (171,9 минг), Ҳиндистон (136,2 минг), Мексика (104,2 минг) ва Британия (58,1 минг) бормоқда.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 ноябрь куни 48 миллион, 9 ноябрь куни 50 миллион, 14 ноябрь куни 53 миллион, 26 ноябрь куни 60 миллион, 28 ноябрь куни эса 61 миллион кишидан ошганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади