Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станциясида фавқулодда ўчиш содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи Муҳаммадали Ирисқуловга кўра, ҳодиса 20 ноябрь соат 15:45 да рўй берган. Тўрақўрғон ИЭСдаги 2 та электр ишлаб чиқариш агрегати аварияли ҳолатда ўчиши сабабли 750 мегаватт қувват йўқотилган.

Шундан сўнг Россия ва Ўзбекистон энерготизимларини боғловчи 500 киловолтли линия ҳам 1500-1700 мегаватт қувват билан ишлаб турган ҳолатида зўриқиш натижасида узилган.

Муҳаммадали Ирисқулов.

Муҳаммадали Ирисқулов.
Фото: «Дарё»

Ҳозирда мутахассислар томонидан Тўрақўрғон ИЭСдаги фавқулодда ўчиш сабаблари ўрганилмоқда.

Юз берган ҳолат оқибатида Наманган вилоятида 200-250 мегаватт атрофида қувват йўқотилган ва вилоятнинг аксар ҳудудлари электр энергиясидан узилган. Мутасаддилар фавқулодда ҳолат бартараф этилгач вилоятда энергия таъминоти тўлақонли таъминланишини билдирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар