Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 3-турида «Барселона» 27 сентябрь, якшанба куни «Вильярреал» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 15-дақиқада Ансу Фати каталон клубининг 2020/21 йилги мавсумдаги илк голини уриб, ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб 17 ёшли футболчи дублни расмийлаштирди.

35-дақиқада Фатига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин пенальти белгиланди, уни Лионель Месси муваффақиятли ижро этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Мессининг жарима майдонига узатмасидан кейин Пау Торрес тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар бироз жонланди, бироқ каталонлар вазиятни назорат остида ушлаб тура олди.

Шу тариқа «кўк-анорранглилар» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоанинг дастлабки икки турдаги ўйинлари қолдирилганди.

Ла Лига

3-тур баҳлари

27 сентябрь, якшанба

«Барселона» — «Вильярреал» 4:0

Голлар: 1:0 – 15 Фати, 2:0 – 19 Фати, 3:0 – 35, пенальти Месси, 4:0 – 45, автогол Пау Торрес.

«Барселона»: Нето, Альба, Лангле, Серхи Роберто, Пике, Коутиньо (Педри, 70), Бускетс (Пьянич, 78), де Йонг, Фати (Дембеле, 70), Гризманн (Тринкау, 78), Месси.

«Вильярреал»: Асенхо, Эступиньян, Альбиоль (Фунес Мори, 84), Марио Гаспар, Пау Торрес, Парехо, Чуквуэзе (Кубо, 74), Коклен (Тригерос, 46), Мойсес Гомес, Херар Морено (Бакка, 84), Пако Алькасер (Иборра, 46).

Огоҳлантиришлар: Херар Морено (83).

«Осасуна» — «Леванте» 1:3

Голлар: 1:0 – 38 Роберто Торрес, 1:1 – 41 Мелеро, 1:2 – 77 Рохер Марти, 1:3 – 81 Моралес.

«Эйбар» — «Атлетик» 1:2

Голлар: 0:1 – 40 Унаи Лопес, 1:1 – 48 Кике Гарсия, 1:2 – 87 Унаи Лопес.

«Кадис» — «Севилья» 1:3

Голлар: 1:0 – 48 Салви Санчес, 1:1 – 65 де Йонг, 1:2 – 90 Мунир, 1:3 – 90 Ракитич.

«Вальядолид» — «Сельта» 1:1

Голлар: 0:1 – 44 Аспас, 1:1 – 66, пенальти Гвардиола.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!