«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 2-тури доирасида «Рома»га қарши кечган баҳсда (2:2) дубль қайд этди.

Фото; Twitter/@juventusfc

Бу португалиялик футболчи фаолиятидаги 449 ва 450-голлар бўлди. Шу тариқа Роналду Европа кучли бешлик лигаларида 450 та гол урган илк футболчига айланди.

Ҳужумчи «Манчестер Юнайтед» сафида Премьер Лигада 84 та гол урган, «Реал» таркибида Ла Лигада 311 голга муаллифлик қилган ва «Ювентус» билан А Серияда 55 та тўп киритган.

Маълумот учун, Роналду 2018 йилнинг ёзидан бери «Ювентус» сафида тўп суради. 2019/20 йилги мавсумда у А Серияда 33 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!