24 сентябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Турк актёри Бурак Ўзчивит ўғли Каран билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Ботир Қодиров хонанда Сирожиддин Ҳожиевнинг тўйидан саҳифасига видео  жойлади. Хонанданинг фолловерлари у билан қўл бериб кўришган Шаҳло Зоировага эътибор қаратди ҳамда бу ҳолатни танқидий баҳолади.

Мадина Мумтоз ҳақиқий дўстлик ва муҳаббат ҳақида мулоҳаза юритди.

Жавоҳир Зокиров ўғли Саидкаримнинг видеоси билан бўлишиб, видеони «тарбиясиз бола» деб изоҳлади.

«Севги изтироби» ва «Элчининг қизи» сериаллари юлдузи Неслиҳан Атагул янги суратларини мухлисларига тақдим этди.

Шароф Муқимов қизи Лейланинг туғилган куни муносабати билан унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқда хонанда қизини соғинса ҳам, уни бориб кўра олмаслигини куйлайди.

Райҳон «инсон қанчалик кучли шахс бўлса, итлар унга ҳасад ва ғазабдан шунчалик кучлироқ ҳуради» деган фикрни илгари сурмоқда.

Зарина Низомиддинова исмини сир сақлаётган кичик ўғли билан қизиқарли ролик тайёрлади.

«Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида фильм тайёрланди. Уни 26 сентябрь куни соат  20:20 да «Миллий» телеканалида томоша қилиш мумкин.