Пандемия ҳатто финларга ҳам раҳм қилмади: HMD Global’нинг 2019 йилдаги сўнгги анонсидан кейин тўртинчи авлод ҳамёнбоп смартфонлари расман энди тақдим этилди. Янги смартфонлар катта сиғимли батарея, «тоза» Android ва ҳамёнбоп нархга эга, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Nokia 2.4 — ихчам ва ҳамёнбоп

Смартфон «халқбоп» линейкани давом эттирмоқда — Nokia 1’дан кейинги энг ҳамёнбоп модель. Nokia 2.3’дан асосий фарқи: батарея сиғими 4500 мА/соатга етган, орқа панелида бармоқ изи сканери пайдо бўлган. Аввалги модель фақат юз орқали блокдан чиқарилган бўлса, янги моделда ушбу функция ҳам мавжуд. MediaTek Helio A22 процессори ўрнини саккиз ядроли Helio P22 эгаллаган.

2/32 гигабайтли версиядан ташқари 3/64 гигабайтли модель ҳам пайдо бўлган. Nokia 2.3 Андорид 10 операцион тизимида сотувга чиққан, бироқ компания Android 11’га ўтишга ҳам тайёрлигини билдирган, бу яқин ойлар ичида амалга ошади. Тизимнинг оптималлашуви кўп саъй-ҳаракат талаб этмайди. Қурилма корпусида ҳатто Google Assistant учун алоҳида тугма ҳам бор.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Учталик ўрин бир вақтнинг ўзида иккита NanoSIM-карта ва 512 гигабайтли MicroSD ўрнатишга мўлжалланган. MicroUSB разёми OTG’ни қўллаб қувватлайди, 3,5 миллиметрли разём эса — симли наушниклар учун. Бу борада Nokia ўз анъаналарига содиқ. Интерфейслари қаторидан — Bluetooth 5.0, ФМ-радио, Wi-Fi 2,4 GGs ўрин олган. Шу билан бирга, NFC-модул йўқлиги сабаб смартфон орқали харидларни амалга ошириб бўлмайди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Олд томонидан диаогонали 6,5 дюймли HD+ сифатга эга IPS дисплей ўрин олган. Орқа томони 3D қопламали пластикдан ишланган. Сотувга корпуснинг уч хил ранги чиқади: қора, қирмизи ва кўк. Орқа қопқоқ остида 4500 мА/соат батарея мавжуд. Бу каби сиғимли аккумулятор 1,5 кунга етиши керак. Бироқ қувватланиш тезлиги паст: максимал қуввати — 5 ватт.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Асосий камера иккиталик: бош модул 13 мегапикселл ва ёрдамчи 2 мегапикселли сенсор. Асосий ўзгариш — катта моделлардан сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган тунги режим. Энди ҳамёнбоп модель қоронғида ҳам яхши суратга олади.

22 сентябрдан бошлаб Nokia 2.4’га олдиндан буюртмалар очилди. 3/64 гигабайтли версия нархи 142 долларни ташкил этади.

Nokia 3.4 — Qualcomm процессор ва «ультракенг бурчак»

Nokia 3.3’дан сакраб ўтган линейка Qualcomm процессорларига бўлган садоқатини сақлаб қолган. Янги моделга Snapdragon 460 ўрнатилган — худди Oppo, Realme, Виво брендларидаги каби. 3 гигабайтли тезкор хотирадан келиб чиқиладиган бўлса, Nokia 3.4’да енгилроқ ўйинларни ўйнаш мумкин бўлади. Android 11 ҳам вақт ўтиши билан пайдо бўлади.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Янги модель Nokia 5.3’даги каби айланасимон камералар дизайнига эга. Унда чақноқ ва учта модул жойлашган: асосийси 13 мегапикселл, чуқурликни ўлчовчи 2 мегапикселл ва «ультра кенг бурчакли» 5 мегапикселл. Камера чапланган портретларни, тунги фото ва ҳатто «тунги портретлар»ни ҳам суратга олишга қодир.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Nokia 3.4 ўзидан аввалги моделдан деярли қолишмайди: 3D қопламали пластик корпус, алюминийли ён қисмлар, учталик SIM-карта ўрни. Олд томонида HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи IPS-дисплей.

Nokia 3.4’ни ҳозирда 181 доллар эвазига олдиндан буюртма қилиш мумкин.

Nokia 8.3 5G — 5G алоқа тармоғи ва алоҳида видеосенсорга эга флагман

Мазкур смартфон март ойида тақдим этилганди. Бунга қадар компания «Агент 007: ўлиш вақти эмас» фильмининг расмий ҳамкорига айланган. Пандемия сабаб фильм ва смартфон савдоси бошқа санага кўчирилган. Эндиликда эса иккаласининг ҳам тақдимот санаси маълум: Дэниэл Крейг иштирокидаги Жеймс Бонднинг сўнгги қисми 19 ноябрда бошланади. Смартфонга эса 22 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Моделнинг 8/128 гигабайтли версияси 650 доллардан таклиф этилмоқда.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru