23 сентябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Лола учинчи бор она бўлганидан сўнг секин-аста фарзанд парвариши бўйича блогерга айланиб бормоқда. Бу сафар у чақалоқларга сув бериш масаласида мулоҳаза юритди.

Хонанда СанЖай қизи билан биргаликда «Карвон» қўшиғини ижро этди.

Нилуфар Усмонова дўстлари билан қучоқлашиб тушган суратини саҳифасига жойлаб, фолловерларини «Эрингизми?» деган саволни бермасликка чақирди.

Болливуд актрисаси Кажол онасини таваллуд айёми билан таъсирли сўзлар орқали табриклади.

Зарина Низомиддинованинг кичик ўғли унинг фолловерлари томонидан ёзилган изоҳларни «ўқимоқда».

Юлдуз Усмонова «Санамгина» қўшиғини жонли куйлаб берди.

Актриса Баҳора Арслонова фарзанд кутмоқда.

Шаҳзода Муҳаммедова бизнесини кенгайтирмоқда.

«Сизнинг вақтингиз чегараланган, уни бегона ҳаёт билан яшаб ўтказманг», деб ёзмоқда Гулчеҳра Эшонқулова.

Севара Назархон Самарқанд ярим марафонининг элчиси бўлганини маълум қилди.

«Браво»чи Шаҳло мухлислари учун янгилик ҳозирламоқда.