Футбол бўйича Испания чемпионатининг 2-турида «Реал» жамоаси 20 сентябрь, якшанба куни «Реал Сосьедад» уйида меҳмон бўлди.

Фото: Twitter/@realmadrid

Учрашувнинг дастлабки бўлими тўлиқ мадридликлар ташаббуси остида ўтди. Бироқ Зинедин Зидан шогирдлари вазиятларни якунлашда муваффақиятли ҳаракат қила олмади.

Иккинчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди, фақат, ўйин якунланиши арафасида майдон эгаларида ҳам имкониятлар юзга келди. Аммо мазкур баҳсда дарвозалар дахлсиз қолди.

Шу тариқа Примера амалдаги чемпиони мавсумни дуранг билан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар иштирокидаги 1-турдан ўрин олган «Хетафега» қарши ўтиши керак бўлган баҳс «Реал»нинг Еврокубоклардаги иштироки сабаб қолдирилганди.

Мадридликлар кейинги турда «Бетис»га қарши ўйнайди, «Сосьедад» эса «Эльче» майдонига сафар қилади.

Ла Лига

2-тури баҳслари

20 сентябрь, якшанба

«Реал Сосьедад» — «Реал Мадрид» 0:0

«Реал Сосьедад»: Ремиро, Муньос, Горосабел, Элустондо, Ле Норман, Барренечеа (Баутиста, 75), Гевара (Гонсалес, 89), Ойарсабаль (Янузай, 74), Мерино, Порту, Исак (Сильва, 63).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Менди, Рамос, Варан, Карвахаль, Кроос, Модрич (Вальверде, 70), Винисиус Жуниор (Аррибас, 90), Эдегор (Каземиро, 69), Родриго (Марвин, 70), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Барренечеа (24), Менди (29), Муньос (33), Карвахаль (83).

«Уэска» — «Кадис» 0:2

Голлар: 0:1 – 11 Негредо, 0:2 – 83 Помбо.

«Бетис» — «Вальядолид» 2:0

Голлар: 1:0 – 10, пенальти Фекир, 2:0 – 18 Вильям Карвалью.

«Гранада» — «Алавес» 2:1

Голлар: 1:0 – 7 Сольдадо, 1:1 – 22 Хоселу, 2:1 – 79 Мачис.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!