Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси 2-тури доирасида Швецияга қарши кечган ўйинда (2:0) дубль муаллифига айланди.
Бу «Ювентус» ҳужумчиси учун терма жамоа сафидаги 100 ва 101-голлар бўлди. Бу борада жаҳон рекорди Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Дайига (109 та гол) тегишли.
Шу тариқа Роналду мазкур рекордни такрорлаши учун Португалия терма жамоасида яна 8 та гол уриши керак.
Криштиану европалик футболчилар орасида биринчи бўлиб юзлик довонни забт этди. Бу борада иккинчи натижа Ференц Пушкашга тегишли — 84 гол.
Бундан ташқари Роналду Португалия терма жамоаси сафида 165-ўйинини ўтказди. Европа рекордигача 11 та, дунё рекордига қадар эса 19 та ўйин қолди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!