Ўзбекистон Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Ҳамза Файзиев 61 ёшида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг ҳамкасбларига таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

Фото: «Xabar.uz»

«Ҳамза Файзиев фидойи ходим сифатида тилга тушган прокурорлардан эди. Тизимнинг энг қуйи поғонасидан то марказий маҳкамасигача бўлган машаққатли йўлни матонат билан босиб ўтган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Абдуллаев икки томонлама интерстициал пневмония оқибатида, Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 362 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 376 нафарга етди.